Селекцияда пичоқланган аёл иши: Гумондорни пробацияга бўшатган судья ишига баҳо берилади

226

Олий суд раиси Замирбек Базарбеков Сўқулуқ туманининг Селекция қишлоғида собиқ эри томонидан пичоқланган аёлнинг иши бўйича тезкор йиғин ўтказди. Бу ҳақда 21 сентябрда суднинг матбуот хизмати билдирди.

Аввалроқ оммавий ахборот воситаларида жабрланувчи ажрашиб кетган эри зўрлаб кетаётганидан шикоят қилиб, милицияга икки марта мурожаат қилгани маълум бўлди.

Олий суддан 2022 йилнинг 19 октябрида Чуй вилоятининг Сўқулуқ туман судининг қарори чиқиб, гумондорга нисбатан зўрлаш моддаси билан қўзғалган жиноий иш «жабрланувчининг жазо турида берган аризасини қайтарилиши, бундан ташқари жабрланувчи суд мажлисида айбланувчи билан ярашганига ва унга нисбатан даъвоси йўқлиги тасдиқлангани сабаб» тергов қисқартирилганини билдирди.

«А.Э нисбатан яна бир жиноий иш Чуй вилоятининг Сўқулуқ туман судига тушган. Айбланувчи зўрлаш факти билан беш йилга озодликдан маҳрум қилинган. Шунингдек, суд айбланувчининг кўзи ожиз қари онаси борлигини, у парваришга муҳтожлигини, шунингдек, айбланувчи билан жабрланувчининг ўртасида икки бола борлигини ҳисобга олиб, ҚР жиноят кодексининг 82-моддаси асосида пробация назорати қўлланилиб, унга нисбатан уч йил пробация муддати белгиланган. Жабрлаувчи бу қарордан рози бўлмай апелляция аризаси билан Чуй вилоят судига мурожаат қилган. Суд иши 2023 йилнинг 27 сентябрига белгиланган. Натижаси бўйича судьянинг ҳаракатларига ўзгача қатъий баҳо берилади», — деб билдиришди суддан.

Олий суднинг маслаҳати. Сурат: суднинг матбуот хизмати.

Бироқ жабрланган аёлнинг синглиси билдиришича, опаси зўравонга нисбатан ёзган аризасини қайтариб олиб, уни кечирган эмас. У собиқ эрини жавобгарликка тортиш учун «милициядан кетолмаган», милиция эса суд-тиббий экспертиза ва калтакланиш унга «одатий ҳол бўлиб қолган». Унинг айтишича, гумондор аёлни тинимсиз, доимий равишда калтаклаб юрган.

Селекция қишлоғида аёлнинг пичоқланиши

Чуй вилоятининг Селекция қишлоғида 36 ёшли аёлнинг пичоқлангани ҳақида 20 сентябрда маълум бўлган. Жабрланувчи юзи ва бўйни кесилган ҳолда Миллий госпиталга ётқизилган.

ОАВ жабрланувчининг собиқ эри аёлнинг қулоғини ва бурнини кесиб, юзини тилиб юборганини билдиришган. Шифокорлар жабрланувчининг ҳаётини сақлаб қолиш учун уни саккиз соатга яқин операция қилишган. Аёлни пичоқлашда гумонланиб 39 ёшли киши қўлга олиниб, вақтинча сақлаш жойига киритилган. Мазкур факт бўйича милиция «Қасддан оғир тан жароҳати етказиш» моддаси билан жиноят иши қўзғаган.

Бу воқеага айрим парламент депутатлари ҳам эътибор қаратиб, милициянинг ишини танқид қилишган. Парламентнинг 21 сентябрдаги йиғинида депутат Гуля Кожокулова ички ишлар вазири Улан Ниязбековга «курсидан тушиб, ҳамкасбларининг орасида оиладаги зўравонлик масаласини кўтариб, чора кўришни» сўраган.

Депутат Гулшаркан Култаева эса бу воқеа оилавий зўравонлик масаласига нисбатан бефарқликнинг оқибати эканини билдирган.

ИИВ ўз навбатида 20 сентябрда милиция ходимлари «ўз вақтида» реакция қилиб, «бундан ҳам оғир оқибатларнинг олди олинганини» билдирган. Бундан ташқари, вазирлик ИИВ бошчиси Улан Ниязбеков «жиноят ишини объектив ва ҳар томонлама текширилишига кафолат бериш учун» жиноят ишини шахсан назоратига олганини билдирган.

Қирғизистонда аёллар эрининг, бирга яшаган одами, собиқ эри ва таниш эркакларнинг қўлида вафот этган воқеалар ҳар йили ўнлаб содир бўлмоқда. Халқаро тажрибада бу фемицид деб аталади.

Бу ишга эркаклар аёлларни ёмон кўрганда, гендер таъқибнинг натижасида ва/ёки давлат гендер зўравонликка билиб туриб кўз юмган вақтларда боришади.

Фемицид эркак аёлдан юқори туради деган ғоядан келиб чиқади, масалан аёл кишини ўз мулки сифатида кўриши сабаб пайдо бўлади. Кўпроқ фемицид стереотип бўлиб қолган гендер ролларга бўйсундиришга мажбурлаш — эркак қандай деса аёл ўзини шундай олиб юриши керак, шундай кийиниши керак дегандан келиб чиқади.

Фемициднинг асосий критерийларига аёллар иккинчи сортдагилар деган ғоянинг, рашк, маданий қоидалар («аёл қилиши-қилмаслиги керак»), жинсий муносабатдан ва оила қуришдан бош тортиш, олиб қочиш асосида, эркак киши билан бирор бир муносабатни тўхтатиш вақтида ва бошқа шундай сабабли ўлдиришлар киради.