Ўш — Сари-Таш — Эркештам халқаро автойўлида Қаратай қишлоғидаги автоҳалокатдан уч қиз вафот этди. Бу ҳақда 21 сентябрда Ўш вилоят патруль хизматидан билдиришди.
Маълумотга кўра, воқеа 20 сентябрда рўйхатга олинган. Ўшга қараб кетаётган Honda Fit русумидаги машина ҳайдовчиси қарши томонга чиқиб, юк ташувчи машина билан тўқнашган. Автоҳалокат оқибатида енгил машинадаги олти кишидан учтаси вафот этди, қолган уч киши эса касалхонага тушган.
Жароҳатланганларнинг аҳволи бўйича ҳозирча маълумот берилмади.
Автоҳалокат оқибатида вафот этганлар Ўш давлат университетининг талабалари экани маълум қилинди. Улар Чийирчиқ яйловидан келишаётган эди.
3 сентябрда Ўш — Эркештам йўлидаги йўл-транспорт фожеасидан тўрт киши вафот этган, уларнинг орасида бир ўспирин ҳам бўлган.
Миллий статистика комитетининг маълумотига кўра, жорий йилнинг олти ойида республикада уч мингдан ортиқ автоҳалокат рўйхатга олинган. Автоҳалокатдан умумий 269 киши вафот этса, унинг 38таси — ёш болалар. Бу йил автоҳалокатдан вафот этганларнинг сони ўтган йилга нисбатан 8,5 мартага ўсган.
Бош саҳифадаги иллюстратив сурат.
Муаллиф: Фатима Нургази қизи