Чуйнинг Селекция қишлоғида аёл кишини пичоқлашда гумонланган шахс қўлга олинди

206

Чуй вилоятининг Сўқулуқ туманига қарашли Селекция қишлоғида яшаган аёлнинг соғлигига жиддий зарар келтиришда гумонланиб 38 ёшли киши қўлга олинди. Бу ҳақда Чуй вилоят ИИБ билдирди.

Вилоят милициясининг маълумотига кўра, 20 сентябрь куни Сўқулуқ туман милиция бўлимига 36 ёшли аёл пичоқланиб, кейин касалхонага ётқизилгани ҳақида маълумот тушган.

«Мазкур факт бўйича жиноят кодексининг "Оғир тан жароҳати етказиш" моддаси билан жиноят иши қўзғалди. Гумондор қатори 1984 йили туғилган Э.А.исмли фуқаро қўлга олиниб, вақтинча сақлаш жойига киритилди. Ҳозирда тергов ишлари давом этмоқда», — деб билдиришди ИИБдан.

Самара Босумбаева номли Фейсбук фойдаланувчиси қўлга олинган киши жабрланган аёлнинг ажрашиб кетган эри эканини ёзди. Унинг айтишича, гумордор аёлнинг юзи-боши ва бўйнини кесиб юборган.

Оммавий ахборот воситалари ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларидаги манбаларига таяниб, гумондор аёлини тонг отгунча қийнаганини ёзишмоқда.

Босумбаеванинг айтишича, ҳозирда аёл касалхонада оғир аҳволда.

Kaktus.media нашрининг маълумотига кўра, жабрланган аёл бунгача оилавий зўравонликдан шикоят қилиб, ички ишлар идораларига мурожаат қилган. Гумондор муқаддам судланиб, ҳозирда пробацияда экани айтилмоқда.

Қирғизистонда аёллар эрининг, бирга яшаган одами, собиқ эри ва таниш эркакларнинг қўлида вафот этган воқеалар ҳар йили ўнлаб содир бўлмоқда. Халқаро тажрибада бу фемицид деб аталади.

Бу ишга эркаклар аёлларни ёмон кўрганда, гендер таъқибнинг натижасида ва/ёки давлат гендер зўравонликка билиб туриб кўз юмган вақтларда боришади.

Фемицид эркак аёлдан юқори туради деган ғоядан келиб чиқади, масалан аёл кишини ўз мулки сифатида кўриши сабаб пайдо бўлади. Кўпроқ фемицид стереотип бўлиб қолган гендер ролларга бўйсундиришга мажбурлаш — эркак қандай деса аёл ўзини шундай олиб юриши керак, шундай кийиниши керак дегандан келиб чиқади.

Фемициднинг асосий критерийларига аёллар иккинчи сортдагилар деган ғоянинг, рашк, маданий қоидалар («аёл қилиши-қилмаслиги керак»), жинсий муносабатдан ва оила қуришдан бош тортиш, олиб қочиш асосида, эркак киши билан бирор бир муносабатни тўхтатиш вақтида ва бошқа шундай сабабли ўлдиришлар киради.

Иллюстрация: Алина Печенкина.