Temirov Live: Айгул Жапарованинг фонди 2022 йили Хитой элчилигидан 9 млрд сом олган

188

Temirov Live жамоасининг суриштирувчи журналистлари видео чиқаришди. Унда ўлканинг биринчи хоними Айгул Жапарованинг «Эне-балага тирек» жамоат фонди 2022 йили Хитойнинг Қирғизистондаги элчилигидан 9 млрд сом олгани айтилган.

Суриштирувчиларнинг маълумотига кўра, фонд пулни Хитой элчилигидан грант қатори олган.

Журналистларнинг айтишича, «Эне-балага тирек» фондининг ўша йили уч даромад манбаи бўлган:

  • Хитойнинг Қирғизистондаги элчилиги — 9 млрд сом (грант);
  • Чакмак Мемет номли одам — 564 минг сом (ихтиёрий қўшимча);
  • «Ас-Сафа Борбору» жамоат бирлашмаси — 1 млрд 300 млн сом (грант).
Олинган пуллар ҳақида маълумот.

Журналистлар Солиқ хизматига таяниб «Эне-балага тирек» фонди 2022 йили қанча ҳаражат қилганини ҳам кўрсатиб беришган. Уларнинг айтишича, бу сумма деярли 11 млрд сомни ташкил қилган.

Ҳаражатлар ҳақида маълумот.

Хитой элчилиги биринчи хонимнинг фондини молиялаётгани яширин ҳам эмас. Суриштирувчилар билдиришича, бу ҳақда элчилик ўзи ҳам билдирган.

Хитойнинг Қирғизистондаги элчилигининг сайтидаги пресс-релиз.

Материалнинг охирида журналистлар агар ўлкани баҳсли «чет эллик разведкачи» қонуни қабул қилинса, биринчи хонимнинг фонди ҳам чет эллик вакил деб аталадими йўқми деган савол беришган.

«Агар ташкилот икки талабга жавоб берса унда у “чет эллик вакил” бўлиб ҳисобланади. Биринчиси — бу ўлканинг молиялаши. Ўзингиз кўрганингиздай, Айгул Жапарованинг фонди талабга жавоб беради. Иккинчиси — Қирғизистон ҳудудида сиёсий ишларга қатнашиш. Нотижорий ташкилот сиёстани ўзгартиришга йўналтирилган, ҳукуматнинг қарорларига таъсир этиш мақсадида сиёсий акцияларга қатнашган сиёсий фаол бўлиб қолади», — дейди журналист.

У бу маълумотнома кенг бўлгани учун биринчи хонимнинг фонди у томондан ҳам қараганда мазкур талабга жавоб беришини қўшимча қилди.

Айгул Жапарованинг фонди ҳақидаги видеога Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари Эдил Байсалов ҳам реакция қилди. У X (Twitter) саҳифасида журналистлар материалида механик хатони қўллаган эмиш деб ёзди.

«Ҳисоботдаги механик хатони олиб туриб, ундан миллиардлар деб сенсация қилишган экан. Фууу, Темиров-Лайз. Ҳеч нарсадан жирканмас экансизларда. Кейин яна фактчеккермиз дейишади», — деб ёзди Байсалов.

Солиқ хизмати бухгалтер ташкилот ҳақида маълумот тўлдираётганда «адашиб, ҳужжатнинг бошида “минг сом” деб ёзилганини кўрмаган бўлиши мумкин» деб суриштирувга изоҳ берди.

Солиқ хизматининг матбуот котиби Эркин Сазиков «Клооп»га билдиришича, нотижорий ташкилотлар ўз ташкилотлари бўйича йиғма маълумотни ўзларининг шахсий солиқ кабинети орқали тўлдиришини билдирди.

«Кейин ўша йиғинни маълумот (МСК мутахассисларининг аралашувисиз) автоматик равишда Солиқ хизматининг сайтига жойланади. Аниқроғи, бундай ҳисоботларни МСК қарамайди. Бундай маълумот бўлган. Шунда кейин кўплаган ташкилотлар билиб қолиб, қўнғироқ қилиб, текшира бошлашган, ҳисобчилар хато қилибди деб. Шу ҳужжатнинг бошидаги “минг сом” деган жойини кўрмай қолишган экан», — деб қўшимча қилди у.

Президент администрацияси материал чиқиш олдидан «Клооп»нинг саволларига жавоб бермаган.