Айсулуу Тинибекова Жаҳон чемпионатида финалга чиқиб, Париж Олимпиадасига йўлланма олди

153

Полвон Айсулуу Тинибекова Сербияда ўтаётган кураш бўйича жаҳон чемпионатида финалга чиқди.

У 1/16 финалдан бошлаб 62 килограммгача бўлган вазн тоифасида куч синашди. Тинибекова Польша, Молдова ва Украина спортчиларини уч марта кетма-кет енгиб олди. Ярим финалда германиялик Луиза Неймени 4:2 ҳисобида ютди.

Спортчи 21 сентябрда бўладиган финалда япониялик Сакура Мотоки билан жаҳон чемпиони номи учун курашади.

Айсулуу Тинибекова украиналик Ирина Коляденко билан. Сурат: uww.org.

Айсулуу Тинибекова финалга чиқиш билан бирга 2024 йили Парижда бўладиган Олимпиада ўйинларига йўлланмага ҳам эга бўлди. Бу қирғизистонлик спортчилар учун Олимпиадага иккинчи йўлланма бўлиб қолди.

Бунгача олимпиадага йўлланмани Айпери Медет қизи қўлга киритган, у бир неча соатдан кейин 76 килограммгача бўлган вазнда жаҳон чемпиони номи учун курашади.

Айсулуу Тинибекова — Айсулуу Тинибекова — қирғиз кураши тарихидаги икки марта жаҳон, беш карра Осиё чемпиони. Токио олимпиадасининг кумуш медали соҳибаси.  Токио олимпиадасининг медали соҳибаси.

Миллий терма жамоа ҳисобига биринчи медални Тайирбек Жумашбек ўғли олиб келган. У 17 сентябрда эркин кураш бўйича 61 кг вазнда бронзани қўлга киритган.

Бу жаҳон биринчилиги 16-24 сентябрь кунлари Сербиянинг Белград шаҳрида ўтказилади. Спортчилар эркин, грек-рим ва аёллар кураши бўйча куч синашишади.

Мазкур мусобақа 2024 йили Парижда бўладиган ёзги Олимпиада ўйинларига йўлланма берадиган мусобақа бўлиб ҳисобланади. Жаҳон чемпионатида Олимпиадага йўлланмани ҳар бир олимпиада оғирлик категориясидаги бешта спортчи олади.