Ғаввос Денис Петрашов Париждаги Олимпиадага йўлланмани қўлга киритди

184
Ғаввос Денис Петрашов. Сурат: prosports.kg

Қирғизистонлик ғаввос Денис Петрашов 2024 йили Парижда бўладиган Олимпиада ўйинларига йўлланмани қўлга киритди. Бу ҳақда 20 сентябрда Маданият вазирлигига қаршили Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси билдирди.

Петрашов йўлланмани Японияда ўтган сузиш бўйича жаҳон чемпионатининг якунида қўлга киритди. Спортчи 2016 йили Риодо ўтган Олимпиадада 38-ўринни олса, 2021 йили Токиодо 18-ўринни олган.

Петрашовнинг йўлланмаси қирғизистонлик спортчилар учун учинчиси бўлди. Бунгача кураш бўйича жаҳон чемпионатида Айпери Медет қизи билан Айсулу Тинибекова Олимпиадага йўлланмани қўлга киритган эди.

23 ёшли ғаввос Петрашов — 2017-2019 йиллари сузиш бўйича Осиё чемпиони. Спортчи 2022 йили июлда Исроилда ўтган «Маккабиада-2022» халқаро мусобақасида брасс стилида сузиш бўйича иккинчи олтин медални олган. Ўша йили Туркияда ўтган Ислом бирдамлиги ўйинларида ҳам олтин медални қўлга киритган.