Айпери Медет қизи Жаҳон чемпионатида кумуш медални қўлга киритди

230

20 сентябрда қирғизистонлик спортчи Айпери Медет қизи Сербияда ўтган кураш бўйича жаҳон чемпионатида кумуш медаль олди.

У 76 килограммгача вазнда куч синашди. Финалда Медет қизи япониялик Юка Кагами билан куч синашиб, 0:8 ҳисобида мағлуб бўлди. Беллашувда спортчи оёғидан жароҳат олиб, курашни давом эттиролмади.

Бунгача Айпери Медет қизи 2024 йили Парижда бўладиган Олимпиада ўйинларига йўлланма олган.

Бу жаҳон чемпионатидаги миллий терма жамоанинг ҳисобида биринчи кумуш медали. Бунгача Тайирбек Жумашбек ўғли эркин кураш бўйича 61 килограммгача оғирликда бронза медаль олган.

Бу жаҳон биринчилиги 16 24 сентябрь кунлари Сербиянинг Белград шаҳрида ўтади. Спортчилар эркин, грек-рим ва аёллар курашида куч синашади.

Бу мусобақа 2024 йили Парижда бўладиган ёзги Олимпиада ўйинларига йўлланмани таъминлайдиган мусобақа бўлиб ҳисобланади. Жаҳон чемпионатида Олимпиадага йўлланмани ҳар бир олимпиада оғирлик категориясидаги бештадан спортчи олади.