«Манас» халқаро аэропорти илк бор Канаданинг икки Dash-8-400 самолётини ўз ҳисобидан сотиб олиш бўйича шартномага қўл қўйди. Бу ҳақда 14 сентябрда аэропортнинг матбуот хизмати билдирди.
Маълумотга кўра, De Haviland Aircraft of Canada саноат компанияси самолётларни Қирғизистонга 2024 йили май ойида жўнатади. Бу вақт орасида Қирғизистоннинг қонунларига ҳамда фуқаролик авиациясининг талабларига кўра, самолётларни модификациялаш ишлари ўтказилади.
«Самолётларни олиш билан “МЭА” ОАХ ижтимоий муаммоларни ҳал қилишга йўналтирилган, уларнинг ичидан ички рейслардаги авиабилетларнинг мавжудлигига ҳамда нархига алоқадор масалаларга имтиёз берилади», — деб айтилади билдирувда.
Шартномага расмий имзо қўйиш тадбири 10-сентябрда Брюсселда ўтди.
«Манас» халқаро аэропорти самолётларнинг нархи ҳақида маълумот бергани йўқ, аммо очиқ манбаларда бир Dash-8-400 русумидаги самолётнинг нархи 33,5 млн долларга яқин эканини кўриш мумкин.