Сўнгги беш ойда Иссиқкўлдан 16 минг тоннадан ортиқ чиқинди чиқарилди

185

Бу йил март ойидан бошлаб Иссиқкўлдан 16 минг 261 килограмм турли чиқинди ва 101 минг 450 метр балиқ овловчи тўр чиқарилди. Бу ҳақда 14 сентябрда ФВВ билдирди.

Маълумотга кўра, бугунги кунга қадар Иссиқкўлнинг умумий 222 минг 412,6 гектар майдони тозаланди.

Сўнгги саккиз кунда «Радуга Вест», «Дордой» қирғоқлари, Кош-Кўл қишлоғидаги «Коворкинг-резорт Акжол», «Киргиз тани», «Волвет курорту» пансионатлари ва Тору-Айгирдаги «Голливуд», «Маяк», «Жордж Жованна» лагерлари, Балиқчи шаҳри яқинидаги кўлнинг туби текширилди.

Бунгача экология ва техника назорат хизмати 13 сентябрда Иссиқкўл вилоятида атроф-муҳитга зарар келтирганларга 3,6 млн сомдан ортиқ 57 даъво қўйилиб, деярли 1 млн 140 минг сом ундирилгани маълум қилинган.

Август ойининг бошида ижтимоий тармоқларда Иссиқкўлнинг устида ёнилғи мойлари қалқиб юрган сурат тарқалган. Экология вазирлиги қора мойга алоқадор скутернинг эгасини топиб, 10 минг сом жарима солган.

Кейинчалик экологлар «агар Иссиқкўлдаги экологик муаммолар шундай темпда давом этадиган бўлса, 2050 йили кўл секин-аста ботқоққа айланиши мумкин» деб билдирган.

Президент Садир Жапаров қирғизистонликларни бир неча марта Иссиқкўлни булғамай, тоза сақлашга чақирган.

Муаллиф: Айдана Айбек қизи