Жапаров ва Рахмон икки давлат чегарасини делимитация ҳамда демаркация қилиш масаласини муҳокама қилишди

184

Президент Садир Жапаров Душанбега бўлган иш сафари давомида Тожикистон президенти Эмомали Рахмон билан учрашди. Бу ҳақда президентнинг матбуот хизмати билдирди.

«Давлат раҳбарлари қирғиз-тожик икки томонлама ҳамкорлигининг муҳим масалаларини, мавзуларини кенг кўламли спектрини, унинг ичида қирғиз-тожик давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалаларини муҳокама қилишди. […] Жапаров билан Рахмон икки давлат ва халқ ўртасидаги иноқ қўшничиликни мустаҳкамлаш мақсадида узлуксиз сиёсий диалогни давом эттириш муҳимлигини таъкидлашди», — дейилади маълумотда.

Қирғиз-тожик чегарасининг узунлиги 972 чақиримни ташкил қилади. Ундан 604 чақирими аниқланган.

Қирғизистон билан Тожикистон ўртасида чегара чизиқлари аниқланган эмас, шу сабаб чегарага яқин ҳудудларда — Боткен ва Ўш вилоятларида тез-тез можаро чиқиб туради.

2021 ва 2022 йили қирғиз-тожик чегарасида икки марта масштабли жанжал чиққандан бери Бишкек ва Душанбенинг муносабатлари сустлигича қолмоқда. Икки давлат чегараси 2021 йилнинг апрелидан бери ёпиқ туради.

Чегарадаги охирги катта можаро бир йил олдин бўлган. 2022йилнинг 14-17 сентябрида бўлган қуролли тўқнашув давлат чегарасининг барча периметрида бўлган. Натижада 63 қирғизистонлик ҳалок бўлиб, яна 206 киши яраланган.

Тожик ҳукумати бу жанжалда ўз томонидан 41 киши вафот этиб, 20дан ортиқ киши жабрланганини билдирган. Аммо «Озоди Радиосу» («Озодлик радиоси»нинг тожик хизмати) ўз манбаларига таяниб, 83 киши вафот этганини ёзган.