Ўш шаҳрида ёқилғи шохобчасида 19 ёшдаги фуқарони уриб, мобил телефонини тортиб олган гумонланувчилар қўлга олинди. Бу ҳақда 14 сенятбрда «Клооп»га Ўш шаҳар милициясидан билдиришди.
Маълумотга кўра, воқеа 12-сентябрда шаҳарнинг Жапалак қишлоқ ҳукуматида рўй берган. Айни кунда 19 ёшдаги фуқаро милицияга ариза билан мурожаат қилган. Унда Ўш шаҳридаги Жапалак қишлоғида, Новқат—Ўш авто йўлидаги ёқилғи шохобчасига машинаси билан келаётганда нотаниш болалар ҳеч бир сабабсиз уриб, мобил телефонини тортиб олганини айтган.
Мазкур факт Сулаймон -Тоо милиция бўлимига ахборотларнинг электрон журналига қайд этилиб, терговгача ишлар бошланган.
Текширув давомида «Талончилик» моддаси билан жиноят иши қўзғалиб, жиноятга гумондор қатори 28 ва 19 ёшдаги фуқаролар қўлга олинди.
Ҳозирда қўлга олинган турғунларнинг аввалги жиноятларга алоқаси бор ёки йўқлиги бўйича текширув олиб борилмоқда.
2023-йили World Population Review портали эълон қилган Жиноятчилик бўйича дунё рейтингида 136 мамлакатнинг ичидан Қирғизистон 31-ўринни эгаллади.
Миллий статистика қўмитаси 2022 йилдан маълумотга кўра, Қирғизистонда ўғрилик, талончилик ҳамда қароқчилик кўпайган. ИИВ эса майда жиноят иши кўпайиб, оғир жиноятлар камайганини билдирган.