МХДҚ кўмирни арзон нархда экспорт қилишга алоқадор амалдорларнинг гуруҳини қўлга олди

163

МХДҚ бизнесга сифати ва нархи арзон кўмирни экспортга чиқаришга кўмаклашган давлат амалдорларининг коррупция схемасини аниқлаганини билдирди. Махсус хизматнинг билдиришича, қўлга олинганлар кўмирни қўшни давлатларга арзон нархда экспорт қилишган. 

Мазкур факт бўйича МХДҚ «Коррупция» моддаси билан жиноят иши қўзғади. 

«Давлат ва хусусий тузумлар ходимларининг ҳаракатларида тадбиркорлик субъектларига юк ташувчи ҳужжатларида бозор нархидан 3-5 марта арзон нархни кўрсатиш билан турли навдаги кўмирни сотишга ва экспорт қилишга кўмаклашиш бўйича йўлга қўйилган коррупция схемалари аниқланди, бунинг натижасида катта миқдорда солиқ ва божхона тўловлари давлат бюджетининг тушум қисмига тушмай қолган», — деб билдирди МХДҚ. 

Шу сабаб МХДҚнинг ходимлари бир неча хусусий ишхоналарда тинтув ўтказиб, давлат солиқ хизматининг Сулукту шаҳри бўйича бошқармасидан тегишли ҳужжатларни олишган. 

Бундан ташқари, махсус хизмат «Қизилқия – автойўл», «Қизилқия – темир йўл» назорат ўтказиш постларида, божхона терминалида Савдо енгил саноат палатасининг Боткен ва Ўш филиалларида, уч алмашув бюросида, «спорт общак» деган жойнинг аъзолари яшаган жойларда ва 6 тижорий ташкилотда қўлга олиш ва тинтув ишлари олиб борилганини қўшимча қилди. 

МХДҚдан экспорт декларацияни тайёрлаш учун тадбиркорлар MBank мобил иловаси орқали воситачиларга $300, ундан кейин «спорт общак»нинг аъзоларига 1-2 минг доллар тўлаб, Қирғизистондан тўсқинликсиз чиқиб туришганини таъкидлади. 

«Давлат божхона хизматининг расмий маълумоти бўйича, 2023 йилнинг 1 январидан 27 июлигача бўлган вақтда Боткен вилоятидаги кўмир шахталаридан қўшни давлатларга 318 минг тоннадан ортиқ турли навдаги кўмир экспорт қилинган, шу сабаб экспорт қизғин бораётган вақтда Қирғизистонда кўмирнинг нархи ошиб кетган», — дейди МХДҚ. 

Бу иш бўйича беш киши қўлга олиниб, вақтинча сақлаш жойига киритилди:

  • Боткен божхонасининг «Қизилқия — автойўл» назорат ўтказиш пунктининг текширув гуруҳи инспектори, 1977 йили туғилган К.И.К.;
  • Боткен божхонасининг «Қизилқия» темир йўлининг моддий-техник таъминлаш бўлимининг инспектори, 1990 йили туғилган С.у.К.;
  • Савдо енгил саноат палатасининг Боткен вилоят бўлимининг бошчиси, 1981 йили туғилган Б.Э.Ю.;
  • «Имамидинов Экспорт» МЧЖнинг етакчиси, 1975 йили туғилган Т.К.И.;
  •  «А.Б.Б.» хусусий тадбирлик асосчиси, 1986 йили туғилган А.Б.Б.