«Карголайн» Қирғизистон компанияси Россияга самолёт қисмларини етказиб турган — «Важные истории»

163

«Важные истории» нашрининг суриштирувчи журналистлари Россиянинг авиакомпанияларига санкциялардан четлаб ўтишга ёрдам берган олдинги беш компаниянинг қаторига кирган Қирғизистоннинг «Карголайн» компанияси ҳақида янги маълумотларни айтиб беришди.

2023 йилнинг майида «Проект» нашрининг журналистлари бу компания Россияга 1 млн доллардан ортиқ суммага эҳтиёт қисмларни ташиганини билдирган. Компаниянинг асосчиси — собиқ амалдор Азамат Алкадиров.

Бу сафар суриштирувчилар «Карголайн» эҳтиёт қисмларни Литванинг Right Direction Aero компаниясидан сотиб олиб, уни яна Россиянинг «Ай флай» авиакомпаниясига етказиб берганини аниқлашган.

Right Direction Aero компаниясининг эгаси Павел Чалапов журналистларга эҳтиёт қисмлар Россияга кетаётганини билмаганини айтган.

«У “Важные история”га Россиянинг “Ай флайи”га ҳеч нарса сотмаганини ёзган. Чалапов “Путин режими билан рус агрессиясини ёмон кўради”, Россия билан шартномаларни тузмайди, мижозларини Россия билан алоқаси йўқми деб текшириб, уларга эҳтиёт қисмларни санкциявий компанияларга сотмасликни топширган декларацияга имзо қўйдириб олади», — деб билдиришди журналистлар.

Right Direction Aero’нинг директори эҳтиёт қисмларни «Ай флайга» эмас, «Карголайн»га сотганини айтиб, бир неча товарнинг юк ва экспорт декларацияси нусхасини далил қатори кўрсатиб берган.

«Божхона базасида литвалик Right Direction Aero товарларни ҳақиқатдан “Карголайн”нинг топшириғи билан “Ай флайга” сотгани кўрсатилган. Ҳужжат бўйича товарлар Қирғизистонга кетиб, амалда эса Россияга бориб турган», — дейди журналистлар.

Чалапов журналистларга берган интервьюсида «Карголайн»нинг бош директори Азамат Алкадиров уни санкцияга учраган бозорлар ва Россия билан ҳеч қандай алоқаси йўқлигига ишонтириб, шу сабабдан унга товарларни қайта Россияга реэкспорт қилолмайди деган шарт билан сотиб турганини айтган.

«Мен ҳозир кўриб тургандай, “Карголайн” бизга ҳеч нарса айтмай, алдаб, ҳужжатларни қалбакилаштирган кўринади», — деган у қирғиз компаниялари билан ҳамкорлик қилмаётганини қўшимча қилиб.

«Карголайн» компанияси Россия Украинага ҳужум қилгандан бир ой ўтиб, 2022 йилнинг 25 мартида тузилган. Компаниянинг асосчиси — Азамат Алкадиров. «Карголайн»дан ташқари Алкадировнинг «Аэротрейд» деган яна бир компанияси бор, унинг бу компанияси ўша йилнинг октябрь ойида тузилган.

2019 йилнинг августигача Алкадиров Қирғизистоннинг иқлимни молиялаш бўйича марказ директорининг ўринбосари лавозимида ишлаган. Мазкур марказ 2014 йили республика ҳукумати томонидан Қирғизистоннинг иқлимни лойиҳалаш билан дастурларига иқлим фондларининг маблағини жалб қилиш мақсадида тузилган.

Урушгача Россиянинг самолётларини эҳтиёт қисмлар билан Американинг, немис ва француз компаниялари таъминлаган. Аммо санкциялар сабаб импортнинг географияси ўзгариб, Осиё ва Яқин шарқ компаниялари Россия авиа ташувчиларининг асосий ҳамкорларига айланган. Бундан ташқари, импортнинг ҳажми ўн марта қисқарган.

2023 йилнинг июлида АҚШ Қирғизистоннинг тўрт компанисига санкция киритгани маълум бўлган. Вашингтоннинг фикрича, бу компанияларни Россияга санкциявий товарларни етказишга алоқаси бор. Компанияларнинг орасида «Карголайн» ҳам бор.

АҚШнинг молия вазирлиги тўрт компания ҳам Россия 2022 йилнинг 24 февралида Украинага ҳужум қилгандан кейин тузилгани маълум қилинган. Шунингдек, улар журналистларнинг «Карголайн» Россияга миллионлаган долларга чет элда ишлаб чиқарилган авиатехникаларни ташигани ҳақидаги маълумотларни ҳам тасдиқлаган. Компания авиатехникаларни АҚШнинг экспорт назоратидаги авикомпанияларга ҳам бевосита етказгани маълум бўлган.