Новкенда қаровсиз қолган истироҳат боғи ва маданият уйи 15 млн сомга таъмирланди

142

Новкен туманининг Маси қишлоғида 15 млн сомга таъмирланган истироҳат боғи ва маданият уйи фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда туман маъмурияти билдирди.

Маълумотга кўра, боғнинг очилиш маросимига туман ҳокими Маси қишлоқ ҳукумат раҳбари, муассаса-ишхоналарнинг раҳбарлари ва қишлоқ турғунлари қатнашди.

Сурат: Новкен туман маъмурияти

Истироҳат боғини таъмирлашга умумий 15 миллион сом маблағ сарфланган. Унинг 2 млн соми Маси қишлоқ ҳукуматининг ғазнасидан берилган бўлса, қолгани туманнинг ривожлантириш фонди томонидан молияланди.

Истироҳат боғи ҳудудида жойлашган маданият уйи умумий 9 млн сомга капитал таъмирдан ўтказилди.

Бунгача Жалолобод шаҳрида Токтогул Сатилганов номидаги боғ 23 млн сомга реконструкция қилинаётгани маълум қилинган.

Бу пулга паркда ёритиш тизимлари, пиёдалар йўли тўлиқ янгиланиб, ободонлаштириш ишлари амалга оширилади. Шунингдек, боғдаги фаввора таъмирланади. Қурилиш Жалолобод вилоят ривожлантириш фонди томонидан молияланади.

Муаллиф: Назайим Тилевалдиева