Ленин округидаги сайлов: Соат 12:00га кўра сайловчиларнинг 4,85% овоз берди

125

10 сентябрда Бишкек шаҳридаги №26 Ленин бир мандатли сайлов округидан Жогорку Кенеш депутатлигига қайта сайлов ўтмоқда.

МСКнинг маълумотига бўйича, соат 12:00га кўра сайловчиларнинг 4,85%, аниқроғи 6 минг 169 киши овоз берди. Сайловчиларнинг умумий сони — 127 минг 239 одам. Кеча саккиз киши участкадан ташқари овоз берган.

МСКнинг аъзоси Тинчтикбек Шайназаров овоз беришдаги қонунбузарлик ҳақида билдирув таъкидлади. Уларнинг олтисига иш қўзғалиб, чора кўрилишини қўшимча қилди.

Ленин туманидаги муддатидан олдинги иккичи марта ўтказилаётган сайловда умумий 24 номзод қатнашмоқда. Уларнинг 19 эркак, 5таси аёл.

Ҳудудда 51 овоз бериш жойи очилган. МСК фуқароларни сайловга фаол қатнашишга чақирмоқда. Бу сайловга 13 млн 208 минг сомдан ортиқ маблағ сарфланиши айтилган.

Натижаси яроқсиз деб топилган сайлов

28 майда Бишкекдаги бир мандатли №26 Ленин сайлов округида муддатидан олдин депутатлик сайлови ўтган. Унда Дамира Ниязалиева сайловчиларнинг энг кўп овозини олса, Улан Сариев иккинчи ўринга чиққан.

Эртаси куни Ниязалиеванинг устидан «Овоз сотиб олиш» бўйича иш қўзғалган. Унинг штаби тинтув қилиниб, муҳрланган. Бунга интернетда тарқаган аудио асос бўлган.

1 июнда МХДҚ иккинчи ўринда энг кўп овоз олган номзод Сариев овоз сотиб олишда гумонланаётганини билдирган.

16 июнда МСК муддатидан олдинги сайловнинг натижасини яроқсиз деб топган. Сайлов ўтказишга бюджетдан 18 млн 636 минг 500 сом сарфланган.

Муддатидан олдин сайлов ўтказишга собиқ депутат Жанибек Абировнинг «кафеларнинг бирида қўриқчини калтаклагани» айтилиб, жамоатчиликнинг қизғин муҳокамасидан кейин мандатини топширгани сабаб бўлган.