Иссиқкўл: Президент иқтидорли болаларнинг «Акылман» лицейига режадан ташқари ташриф буюрди

173

Президент Садир Жапаров Иссиқкўл вилоятининг Чўлпонота шаҳридаги иқтидорли болаларнинг «Акылман» лицейига режадан ташқари ташриф буюрди. Бу ҳақда 10 сентябрда давлат раҳбарининг матбуот хизмати билдирди.

Сурат: Президент администрацияси

Маълумотда президент ўқувчилар билан суҳбатлашиб, уларнинг ўқув дастурини, муваффақиятларини муҳокама қилгани айтилган. Шунингдек, у ўқувчиларни юқори чўққиларга интилишга ундаган.

«Қўллов ва мотивациянинг рамзи сифатида президент Садир Жапаровнинг номидан лицейнинг ҳар бир ўқувчисига ўқув жараёнини енгиллаштириш ва ўзининг потенциалини очишга кўмаклашиш мақсадида планшетлар берилди», — деб таъкидлашди президентнинг матбуот хизматидан.

«Акылман» иқтидорли болалар лицейи 25 августда очилган. Лицейга биринчи йили республика бўйича умумий 75 ўқувчи қабул қилинди.

Таълим масканида дарслар қирғиз-инглиз тилларида ўтилади. Ҳар бир синфда 24 нафардан бола ўқийди. Билим олиш бепул бўлиб, бошқа ҳудудлардан келган болаларга озиқ-овқат ва ётоқхона бепул берилади.