Ақилбек Жапаров: Ҳозир 50ка яқин кичик ва ўрта ГЭС қурмоқдамиз

134

Вазирлар маҳкамаси раиси Акилбек Жапаров ҳозирда ўлкада 50га яқин кичик ва ўрта ГЭС қурилаётганини билдирди. У 9-сентябрда фейсбук саҳифасига бу ГЭСларнинг рўйхатини чиқарган.

Жапаров «унинг таклифи билан ўлкада Камбар-Ата-2 ГЭСининг 1-агрегати қурилиб, у иттифоқ тарқагандан кейин қурилган кўзга кўринган ягона ГЭС эканини» айтди.

«2020 йилгача бундан бошқа бирорта ҳам ГЭС қурилмаган. 2020 йили амалдаги президентимиз Садир Жапаров ҳукуматга келиб, бу муаммони сезди. Мана ҳозир элликка яқин кичик ва ўрта ГЭС, аср қурилиши бўлган Камбар-Ата-1 ГЭСини қуряпмиз», — деди у.

2023 йилнинг охиригача ишга тушадиган ГЭСлар:

  • Бала-Саруу ГЭСи (25 МВт);
  • Лайлак ГЭСи (6 МВт);
  • Иссиқ-Ата ГЭСи (9,6 МВт);
  • Исфайрам-1 ГЭСи (4 МВт);
  • Ала-Баш-1 ГЭСи (4,5 МВт);
  • Ахси ГЭСи (2,6 МВт);
  • Айгир-Жал ГЭСи (2,4 МВт);
  • Ленинполь ГЭСи (2,3 МВт);
  • Когарт ГЭСи (6,7 МВт);
  • Киштут ГЭСи (1 МВт);
  • Тосту ГЭСи (1 МВт);
  • Белес ГЭСи (0,54 МВт);
  • Курак-Тектир (1,2 МВт);
  • Кожо-Кайир (0,3 МВт);
  • Кайнама-1 ГЭСи (9,6 МВт);
  • «СиЭнЭй Энерджи» МЧЖ (2 МВт).

2024 йилнинг охиригача ишга тушадиган ГЭСлар:

  • Буйга ГЭСи (6 МВт);
  • Исик-Ата-2 (2 МВт);
  • Ак-Терек (4 МВт);
  • Алай гидро (9 МВт);
  • Саркент ГЭС (2 МВт);
  • Турген ГЭС (15 МВт);
  • Боз-Учук (0,7 МВт);
  • Жергез (6,2 МВт);
  • Кара-Жигач (1 МВт);
  • Сари-Таш (1 МВт);
  • Аманат (0,5 МВт);
  • Адин-Ункур (0,85 МВт).

Куланак ГЭСИнинг қурилиши (2025 йили битириш режалаштирилмоқда)

2026 йили ишга тушадиган ГЭСлар:

  • Папан ГЭСи (20МВт);
  • Орто-Токой ГЭСи (21 МВт);
  • Кара-Кол ГЭСи (18 МВт);
  • Лебединовка ГЭСининг реконструкцияси (3,4 МВт).

Шунингдек, Жапаров келажакда қурилиши бошланадиган ГЭСларни, қуёш ва шамолдан энергия олувчи станцияларнинг рўйхатини ҳам жойлади. Унинг айтишича, уларнинг қурилиши 2031 йили тугатилади.

«Мана шу ГЭСларнинг битишича ўзингиз гувоҳи бўлганингиздай бир қанча вақт керак. Қачон бу ГЭСлар қурилиб, ишга тушганда бизда электр энергияси танқис бўлмайди. Агар шу ГЭСларнинг бари олдин қурилган бўлганда ҳозир қийналмасдик», — деб таъкидлади у

Ҳукумат раҳбари билдиришича, қишда ўлкада электр энергияси бўлишини ҳақида огоҳлантириб, бунинг сабабини сувни ҳар йилгидан оз бўлгани билан тушунтирди.