Эртага Ленин округида қайтадан сайлов ўтади. МСК тарғибот ишлари тўхтатилганини хабар қилди

131

Марказий сайлов комиссияси 9-сентябрда Бишкекнинг Ленин сайлов округида «жимлик куни» эканини маълум қилди. Унга кўра, номзодлар ташвиқот ишларини тўхтатди.

Эртага 10-сентябрда мазкур округда депутатлар сайлови бўлади. Қонунда сайлов олди ташвиқот ишлари овоз беришга 24 соат қолганда тўхтатилиши таъкидланган.

Шунингдек, бунгача сайлов участкаларининг ҳудудидан ташқари жойга илинган ташвиқот материаллари овоз бериш куни ўз ўрнида қолади.

«Сайлов олди ташвиқот ишларига қатнашиш учун МСКдан рухсат олган оммавий ахборот воситалари ва интернет-нашрлари “жимжитлик куни” ташвиқот ўтказишга ҳуқуқи йўқ», — деб қўшимча қилишди МСКдан.

Ленин туманидаги муддатидан олдинги иккин марта ўтказилаётган сайловга умумий 24 номзод қатнашмоқда. Уларнинг 19таси эркак, 5и аёл. Сайловчиларнинг сони — 127 минг 239 киши. Ҳудудда 51 овоз бериш жойлари ташкил қилинди. Сайловга 13 млн 208 мингдан ортиқ сом сарфланиши кутилмоқда.

Натижаси яроқсиз деб топилган сайлов

28-майда Бишкекдаги бир мандатли №26 Ленин сайлов округида муддатидан олдин депутатлик сайлови ўтган. Унда Дамира Ниязалиева сайловчиларнинг энг кўп овозини олса, Улан Сариев иккинчи ўринга чиққан.

Эртаси куни Ниязалиеванинг устидан «Овоз сотиб олиш» бўйича иш қўзғалган. Унинг штаби тинтув қилиниб, муҳрланган. Бунга интернетда тарқаган аудио асос бўлган.

1-июнда МХДҚ иккинчи ўринда энг кўп овоз олган номзод Сариев овоз сотиб олишда гумонланаётганини билдирган.

16-июнда МСК муддатидан МСК муддатидан олдинги сайловнинг натижасини яроқсиз деб топган. Сайлов ўтказишга бюджетдан 18 млн 636 минг 500 сом сарфланган.

Муддатидан олдин сайлов ўтказишга собиқ депутат Жанибек Абировнинг «кафеларнинг бирида қўриқчини калтаклагани» айтилиб, жамоатчиликнинг қизғин муҳокамасидан кейин мандатини топширгани сабаб бўлган.