9 сентябрда Вазирлар Маҳкамаси раиси Акилбек Жапаров қишда ўлкада электр энергияси танқис бўлиши ҳақида огоҳлантирди. У бунинг сабабини сувнинг ҳар йилгидан кам бўлиши билан тушунтирди.
«Электр энергиясини тежаб ишлатайлик. Керак бўлса, қишда кўчалардаги светларни ўчирайлик. Бунга бугунги ҳукумат айбдор эмас. Аваалги ҳукуматдагилар камида йилда биттадан ГЭС қуриб турса, 30 йилда 30 ГЭС қурарди. Агар электр энергиясининг масаласи йўл қуриш, мактаб қуриш каби муаммо бўлганда ҳозир мактабларни, йўлларни қураётгандай бир йилда ҳал қилардик», — деди у.
Шунингдек Жапаров амалдаги ҳукумат қураётган ўнлаган ГЭСнинг рўйхатини эълон қилди. У «ГЭСлар қурилиб битиши билан масала ҳал бўлади, 30 йил чидаган жонимиз яна 3 йил сабр қилайлик» деб халққа мурожаат қилди.
«ГЭСларни қуришга вақт, мураккаб лойиҳалар талаб қилинар экан. Бошқа давлатларда, масалан Россия, Туркманистондан қўшнилар орқали [электр энергисини] импорт қиляпмиз. Бироқ қишда бизга электр энергиясини транзит қилиб ўтказиб беришга Қозоғистон билан Ўзбекистоннинг ҳаво симлари бардош бермас экан. Ўзларидан ошмайди. Шу сабаб ҳурматли юртдошлар, бизни, амалдаги ҳукуматни тўғри тушуниб, ҳозирдан электр энергиясини тежашга ўтасизлар деб ишонаман», — деди у.
Шунингдек, Жапаров президент олиб борган музокаралар натижасида қўшни давлатлардан қишда электр энергиясини олиб, ёзда унинг ўрнига «сувни генератор орқали оқизяпмиз» деб қўшимча қилди.
Электр энергиясининг танқислиги
Ўлкада электр энегияси танқислиги ошиб бораётгани сабаб 2023 йилнинг 1 августидан бошлаб энергетика тармоғига фавқулодда ҳолат режими киритилган. Президент фармони билан режим 2026 йилнинг охиригача давом этади.
Давлат танқисликни қўшни давлатлардан электр энергиясини импорт қилиш ва жойларда ёруғликни вақти-вақти билан ўчириш орқали бартараф қилишга ҳаракат қилмоқда.
Бироқ бу йил танқисли сабаб вазият кескинлашиши мумкин, чунки ўлканинг электр энергиясни берувчи асосий манбаи — Тўқтоғул сув омбори — сувга тўлмаяпти.
2023 йилнинг июли бошида ҳукумат раҳбарининг ўринбосари Бакит Торобаев сув омборида сувнинг оқиб кириши паст бўлаётгани учун тегишли муассасаларга «электр энергиясига бўлган лимитни жиддий назоратга олишни» топширган. Тахминларга кўра, 2023 йилнинг октябрида сув омборидаги сувнинг миқдори 12,4 млрд метр кубни ташкил қилиши кутилмоқда, бу режадан 2 млрд метр кубга оз.