Омбудсмен институти: Мадумаров қандли диабет билан оғриётганини билдирди

125

МХДҚнинг тергов қамоғида ўтирган депутат Адахан Мадумаров қандли диабет билан оғриётганини билдирди. Бу ҳақда «Клооп»га 9 августда Ҳақиқатчи институтидан маълум қилишди.

Маълумотга кўра, 8 сентябрда институтнинг ходимлари Мадумаров ётган МХДҚнинг тергов қамоғидаги шароитлар билан таништириб, қамоқдаги бошқа одамлар билан ҳам суҳбатлашди.

Мухолифатнинг «Бүтүн Кыргызстан» фракцияси лидери Мадумаров иккинчи турдаги қандли диабет билан оғриётганини айтиб, унга электрокардиостимулятор қўйишганини билдирган.

Ҳақиқатчи институтининг ходимлари «коррупцияга» гумонланиб қўлга олинган собиқ экология вазири Динара Кутманова ўтирган камерага ҳам борган. У етишмовчилиги билан оғриётганини, юрак клапинини алмаштириш зарурлигини таъкидлаган.

Текширув давомида 60 кишига мослаштирилган тергов изоляторида 76 киши сақланаётгани ҳам маълум бўлган.

Шунингдек, шикоят ва аризалар бўйича яширин қутиларнинг йўқлигини, фельдшер меҳнат таътилига чиқиб, унинг ўрнига ҳеч ким ишламаётгани аниқланган.

Ҳозирча махсус хизматдан Мадумаров ўтирган тергов қамоғидаги шароитлар ва унинг соғлиги ҳақида изоҳ бермади.

Мадумаров 2 март куни вояга етмаган боласи билан сайр қилиб юрганда ИИВ томонидан қўлга олиниб, ўша куни 24 октябргача қамоққа олинган. Унга 2009 йили қирғиз-тожик чегараси бўйича протоколни имзолагани учун «Давлатга хиёнат» моддаси билан айбланди. Мадумаров буни «эртак» деб атамоқда.

Мадумаров ва уни жавобгарликка тортиш ҳаракати

Бунгача бош прокурор Курманкул Зулушев Мадумаровни жавобгарликка тортишга розилик беришни сўраб, бир неча марта парламентга мурожаат қилган. Биринчисида депутатлар қарши бўлган.

Иккинчи марта халқ вакиллари махсус комиссия тузиб, Мадумаровни прокуратура таклиф қилган тўрт моддадан бири — «Ваколатларидан ортиқча фойдаланиш» бўйича жавобгарликка тортишга рухсат берган.

Шунингдек, Мадумаровнинг депутатлик мандати сақланиб, у халқ вакили вазифасини бажариши айтилган. Халқ вакили уни жавобгарликка тортиш ҳаракатини «сиёсий иш» деб атаган.

Адахан Мадумаров — Жогорку Кенешдаги мухолифатчи «Бүтүн Кыргызстан» фракциясининг лидери. Халқ вакили амалдаги ҳукуматни инсон ҳуқуқларини бузиб, Конституцияга амал қилмаяпти деб бир неча марта танқид қилган.

МХДҚ бошчиси Камчибек Ташиев Мадумаровни бир неча марта трибунадан қўрқитса, президент Садир Жапаров Мадумаров «ўзидан бошқани президент билмаган касаллиги билан оғрийди» деб билдирган.