Бишкек: Болалар овқатидан қурт чиққани айтилган болалар боғчасининг директори ишдан олинди

111

Болаларга берилувчи овқатдан қурт чиқди дейилган Бишкекдаги №173 болалар боғчасининг директори Айжан Кеперакунова ишдан бўшатилди. Бу ҳақда «Клооп»га 9 сентябрда шаҳар мэриясидан билдиришди.

Бунгача ижтимоий тармоққа шу болалар боғчаси тарбияланувчиларига берилган овқатдан қурт чиққани ҳақидаги видео тарқаган. Ижтимоий тармоқнинг айрим фойдаланувчилари бундан норози бўлиб, айбдорларни жазолашни талаб қилган.

Бу видеодан кейин мэриянинг билим бериш департаменти комиссия тузиб, болалар боғчасидаги озиқ-овқатни сақлаш қоидалари бўйича текшириш олиб борган.

Натижада қоида бузишлар борлиги аниқланиб боғчанинг директорини ишдан четлатиш қарори қабул қилинган.

Шу йилнинг январида Новқат туманининг Мирмахмудов қишлоғидаги болалар боғчасидаги ошхонада санитар талаблар сақланмагани тасвирга олинган видео тараган.

Видеонинг муаллифи боғчанинг ошхонасидаги «ҳидга чидаб бўлмаслигини» айтган. У овқат қилувчи идишларни ерда турганини кўрсатиб, бино намланиб қолганини таъкидлаган.

Кейинчалик қишлоқ бошчиси Майрамбек Нурматов боғчанинг ошхонаси йўқ бўлгани учун бино вақтинча овқат қилиш учун фойдаланилаётганини айтган. Воқеа бўйича акт тузилиб, тегишли чора қўришга ваъда қилинган.