Вазирлар Маҳкамаси ярим литр ароққа 158 сом миқдорида энг кам чакана нарх қўйишни таклиф қилмоқда

88

Этил спиртини, алкогол маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ва айланишини назорат қилиш бўйича давлат агентлиги ароқ маҳсулотларининг нархига давлат манаполиясини киритиш қарорини таклиф қилди. Ҳужжатнинг мақсади — ароқ маҳсулотларини ноқонуний айланишини олдини олиш ва бюджетга тушувчи даромадни кўпайтириш.

Қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига 4 сентябрда қўйилган. Давлат агентлиги 2024 йилнинг 1 январидан бошлаб Қирғизистон ҳудудида ишлаб чиқарилган ароққа қуйидаги миқдорда минимал нарх қўйишни таклиф қилмоқда:

  • Улгуржи 0,5 литр тайёр маҳсулотга — 156 сом;
  • Чакана 0,5 литр тайёр маҳсулотга — 158 сом.

Ароққа бўлган минимал нархлар ароқни сотиш учун, реклама акцияларини, маркетинг ва бошқа ишларни амалга оширишда сўнгги минимал нархлар бўлиб ҳисобланиши айтилган.

Бундан ташқари, Давлат агентлиги алкогол маҳсулотларни ишлаб чиқарган ишхоналарга фирма савдо марказларини очиш имкониятини кўриб чиқишни таклиф қилмоқда.

Қарор лойиҳасининг асосномасида ўлкада ароқ маҳсулотларининг айланишини кўп қисми «яширин» экани, шу сабаб бюджет ҳар йили миллиардлаган сом даромадини йўқотиб, қирғизистонликларнинг ҳаётига ва соғлигига хавф солаётгани айтилган. Масалан, Миллий статистика қўмитасининг маълумотига кўра, 2022 йили ароқ ва ликер-ароқ маҳсулотларини сотишнинг миқдори 30 млн. 260 минг литрни ташкил қилган.

Бироқ бу маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва импорт қилишнинг миқдори 9 млн 86 минг литрни ташкил қилган. Демак, 21 млн 174 минг литр ноқонуний савдода, шунинг учун бюджетга 2,9 млрд сом тушмаган.

«Ҳозирда республика бозорида арзон контрафакт ароқни сотиш фактлари аниқланмоқда. Ҳажми 0,5 л. қонуний ишлаб чиқарилган ароқнинг улгуржи нархи 156 сомни тузади, бозорда эса контрафакт ароқнинг 0,5 л. Бутилкаси 120 сомдан сотилмоқда.

Алкогол бозордаги талаб ва таклифни ҳисобга олиб, нархнинг арзонлашида талаб миқдори ортади ва истеъмолчилар товарни кўпроқ сонда сотиб олишга рози бўлишади ва аҳолининг даромадларининг пастлигини ҳисобга олиб, товарнинг сифатига тегишли эътибор қаратмай, истеъмолчилар ароқни анча паст нархда сотиб олиш хавфи юқори», — дейилади ҳужжатда.

Давлат агентлиги ароқнинг нархларини давлат монополияси ноқонуний сотиш марказларини ва ноқонуний айланишини камайтиради дейди. Ароқнинг ноқонуний айланишини 20%га камайтирган вақтда бюджетга тушадиган маблағ 592,9 млн сомга ортади деб тахмин қилади агентлик.

Қирғизистонда 2022 йилнинг 1 сентябридан бери спиртга юз фоизлик монополия киритилган. Буни қарор орқали президент Садир Жапаров киритган.

Қарор этил спиртини ва алкогол маҳсулотларни ишлаб чиқаришда самарали давлат монополиясини таъминлаш, контрабанда ва қалбаки маҳсулотларни ишлаб чиқаришни тўхтатиш, солиқ тўловларини таъминлаш мақсадида қабул қилингани айтилган. Ҳозирда спиртни ишлаб чиқариш ва импорт қилиш билан биргина «Кара-Балта спирт заводи» шуғулланади.