«Паспорт мафияси тугатилди». Қирғизистон фуқаролар учун паспортларни ўзи босиб чиқара бошлади

91

Президентнинг матбуот котиби Эрбол Султанбаев 5 сентябрда «Учкун» давлат нашриёти Қирғизистон фуқаролари учун паспортларни чиқара бошлаганини билдирди.

«Энди ўлка тарихида биринчи марта ўзимизнинг миллий ҳужжатларимизни босиб чиқара бошладик», — деб ёзди у.

Султанбаев Қирғизистон фуқароларининг паспортлари бунгача чет давлатларида тайёрланганини, бу унинг айтишича, «айрим виждонсиз амалдорларнинг, қолаверса жиноят оламининг лидерлерининг ҳам ноқонуний бойишига йўл очган».

«Паспорт мафияси билан курашишга бир йил вақт кетди.[…] Ҳозирда паспорт мафияси йўқ қилинди. Бу билан биз олдин чет давлатларидан буюртма бериб уч марта қиммат тайёрланган давлат ва халқнинг пулларини тежаб қолдик», — деб қўшимча қилди Султанбаев.

Президентнинг матбуот котиби ҳар йили Қирғизистон чет ўлкадан 1,5 млн ID-карт билан умумий фуқаролик паспортларни буюртма қилганини ҳам қўшимча қилди. Шунингдек, чет давлатларида Қирғизистоннинг қалбаки паспортлари билан қўлга олинган фактлар бўлганини, уларни тайёрланган жойларини аниқлашни доим ҳам имкони бўлмаслигини таъкидлади.

Султанбаев энди Қирғизистон паспортларини бугунгидай сифатда қалбакилаштириш мумкин эмаслигини ва барча жараённи давлат назорат қилишини таъкидлади.

«Учкун» давлат нашриёти қирғиз паспортларини босиб чиқариши ҳақида президент Садир Жапаров 2023 йилнинг февралида айтган. У паспортлар май ойида чиқарила бошланади деган эди.

«Бунгача паспортларнинг бланкларини, техник паспортларни, ҳайдовчилик гувоҳномаларини хусусий компаниялар чиқарган. Бунинг учун давлатдан 15 млрд сом ажратилган бўлса, у давлатга солиқ ёки даромад турида келмаган. Энди давлатнинг пулига "Учкун"да чиқарамиз, бизнинг ҳисоб билан давлатга 3 млрд сомдан кам бўлмаган миқдорда солиқ тушади», — деган президент.