Гиёҳванд моддаларига алоқадор иш бўйича ИИВнинг яна бир ходими қўлга олинди

89

Милиция ходимлари аралашган гиёҳванд моддалариниг иши бўйича Бишкек шаҳрининг Биринчи май туман ички ишлар бошқармасининг яна бир ходими қўлга олинди. Бу ҳақда 5 сентябрда МХДҚнинг матбуот хизмати билдирди.

Маълуомтга кўра, гумондор гиёҳванд моддаларни ноқонуний айланишига қарши курашиш бўлимининг ходимлари билан биргаликда «Телеграм» ва «Вотсап» ижтимоий мессенжерларида маълум чатларни тузиш йўли орқали фуқаролардан ноқонуний турда гиёҳванд моддасини олиш бўйича жиноий гуруҳ бўлгани аниқланган.

«Юқоридаги ходимлар гиёҳванд моддалар сотиб олишни кўзлаган одамларни атайлаб қўлга олишган. Шундан сўнг шантаж қилиб, жиноий жавобгарликка тортаман деб қўрқитиш йўли билан 500дан 5 минг долларгача пул талаб қилишган», — деб ёзилади маълумотда.

Гумондор Биринчи Май туман судининг қарори билан МХДҚнинг тергов қамоғига киритилди. Махсус хизматдан ноқонуний ҳаракатларга алоқаси бор ИИВнинг бошқа ходимларига нисбатан қидирув ишлари бораётганини қўшимча қилишди.

17 августда МХДҚ томонидан гиёҳванд моддани ноқонуний айланиш ҳолатларини яшириш ва пора талаб қилишда гумонланиб ИИВнинг беш ходими қўлга олинган эди.

Ходимлар қўлга олингандан кейин 18 раҳбар жазоланиб, олтиси ишдан бўшатилган.

22 августда Ички ишлар вазирлиги ўзи ҳам маълумот тарқатган. Унда россиялик қизга «гашиш» моддасини солиб қўйиб, қўрқитиш йўли билан жиноий жавобгарликка тортмаслик учун 315 минг сом олган уч милиционер қўлга олингани айтилган.