Ҳисоб палатаси Давлат мулкини бошқариш бўйича фонднинг 2022 йилдаги иши бўйича олиб борилган текширувнинг ҳисоботини берди. Текширув давомида муассаса 75 қонун ва ҳуқуқий меъёрларни бузганини аниқлаган. Бу ҳақда палатанинг ҳисоботида айтилди.
«Аниқланган моддий қонунбузарликларнинг миқдори 964 млн 782 минг сомни тузди, ундан: 124 млн сом қайтарилиши керак бўлган сумма бўлиб ҳисобланган, текширув давомида 1 млн 20,8 мин сом қайтарилди», — деб билдирди Ҳисоб палатаси.
Палатанинг ҳисоботи бўйича, Давлат мулкини бошқариш фондида моддий қонунбузарликлар республика бюджет тизимининг бюджет лойиҳасини тузишда ва кўриб чиқишда аниқланган. Бундан ташқари, мулкдан фойдаланиш, бухгалтерия ишлари, давлат харидлари ҳақидаги қонунини бузгани аниқланган.
2022 йили Давлат мулкини бошқариш фонди хизматидан 2023 йилнинг февралида кетган Мирлан Бакиров бошқарган. Бакировнинг ўрнига олдин Давлат молиявий разведка хизматини бошқарган 53 ёшли Канатбек Тургунбеков тайинланган.
Президентлик сайловида у Садир Жапаровнинг сайлов штабини, 2020 йили кузда ўтган парламент сайловида «Кыргызстан» партияси штабини бошқарган.
2023 йилнинг мартида президент Садир Жапаров Давлат мулкни бошқариш фондининг Вазирлар Маҳкамасига қарашли Давлат мулкни бошқариш бўйича давлат агентлиги қилиб қайта тузиш ҳақидаги фармонни имзолаган.
Ҳукумат бу ислоҳоти билан бошқариш органларига кадрларни танлаш ва кўрсатиш тизимини очиқлигини оширишни, мотивация ва жавобгарлик тизимини кучайтиришни ва «мустақил директорлар» институти тажрибасини киритишни истаган.