Шаҳар суди «Вечерний Бишкек» нинг «Кактус Медиа»га қарши даъвосини кучида қолдирди

130

Бишкек шаҳар суди «Вечерний Бишкек»нинг «Кактус Медиа» нашрига нисбатан даъвоси борасида биринчи инстанциясининг қарорини кучида қолдирди. Бу ҳақда нашрнинг ўзи ёзди.

23-майда Бишкекнинг Биринчи май туман суди «Вечерний Бишкек»нинг даъвосини қисман қаноатлантириб, жавобгар Диля Юсуповани 500 минг ва яна «Промедиа Плюс» жамоат фондининг (Kaktus.media’нинг таҳририяти) 500 минг сом тўлатишга қарор қилган. Суд ўшанда «Вечерний Бишкек» банкротга учради деб, «Кактус Медиа»нинг сайтига чиққан хабарни ҳақиқатга тўғри келмайди деб топган.

Бироқ нашрнинг адвокатлари биринчи инстанциянинг қарорига рози бўлмаган сабабларни келтиришига қарамай, шаҳар суди бу қарорни кучида қолдирди. «Кактус Медиа»дан «Клооп»га шаҳар судининг қарори устидан Олий судга шикоят қилишини билдиришди.

Бу йил январь ойида «Вечерний Бишкек» «Кактус Медиа»ни судга берган. Нашрни судга беришга «Вечерний Бишкек» газетаси ёпилиб, ходимлари ишдан кетади деб ёзилган мақола сабаб бўлган. Ариза эгаси мақолани йўқ қилишни ва «Кактус Медиа»нинг ўзидан, уларнинг орасидан бир неча ходимдан 50 млн сом товон талаб қилган.

«Вечерний Бишкек» ёпилиши ҳақидаги мақола Kaktus.media’нинг сайтида 29-декабрда чиққан. Мақолада «Вечерний Бишкек» 2023 йилнинг 1-январидан бошлаб ёпилишини ва газетанинг охирги сони чиққани айтилган. Бироқ Kaktus.media «Вечерний Бишкек»нинг электрон версияси ишини давом эттиришини таъкидлаган.