Қирғизистонлик ўқувчилар информатика бўйича халқаро олимпиадада учта медални қўлга киритди

121

Қирғизистонлик ўқувчилар Венгрияда информатика бўйича ўтказилган халқаро олимпиадада учта медални қўлга киритди. Бу ҳақда 4 сентябрда Таълим ва фан вазирлигидан хабар беришди.

Маълумотларга кўра, 35 марта уюштирилаётган танлов Венгриянинг Зегед шаҳрида 28 августдан 4 сентябргача бўлиб ўтди. Унда Қирғизистондан тўрт нафар ўқувчи иштирок этиб, совринли ўринларни қўлга киритди:

  • Бишкек шаҳридаги Чингиз Айтматов номидаги лицейнинг 11-синф ўқувчиси Айдар Мундузбаев кумуш медални қўлга киритди.
  • Жалолобод шаҳридаги Қурманбек Баатир номидаги лицейнинг 11-синф ўқувчиси Тенгиз Беккойонов ва Норин шаҳридаги Муратбек Субакожоев номидаги лицейнинг 10-синф ўқувчиси Алихон Айдарбеков бронза медалини қўлга киритди.
  • Талас шаҳридаги Манас-Ата лицейининг 11-синф ўқувчиси Байторо Майрамбеков эса фахрий ёрлиқ билан тақдирланди.
Сурат: Таълим ва фан вазирлигининг Facebook'даги саҳифасидан олинди
Сурат: Таълим ва фан вазирлигининг Facebook'даги саҳифасидан олинди

Халқаро олимпиадага иштирок этган Қирғизистон жамоаси раҳбари Павел Панков ҳисобланади. Ўқувчиларни имтиҳонга тайёрлаган ўқитувчи —етакчининг ёрдамчиси Қиличбек Ураимов.

International Olimpiad in Informatics — информатика бўйича дунёдаги йирик олимпиада бўлиб ҳисобланади. Унга ҳар бир давлатдан тўрттадан ўқувчи иштирок эта олади. Бу йилги танловда 90 давлатдан 355 нафар ўқувчи иштирок этди.

Муаллиф: Айдана Айбек қизи