Ўш — Эркечтам йўлида автоҳалокатдан тўрт киши вафот этди

92

3 сентябрда Ўш — Эркечтам йўлидаги автоҳалокатдан тўрт киши вафот этди, вафот этканларнинг орасида бир ўспирин бор. Бу ҳақда Ўш вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бошқармасига (ЙҲХТБ) асосланиб «Азаттиқ» ёзди.

Маълумотда енгил машина билан юк ташувчи машина тўқнашгани айтилди. Юк ташувчи машинадаги икки киши жароҳат олиб, касалхонага етказилган. Вафот этган тўрт киши енгил машинада кетаётганлар бўлган.

Turmush нашри марҳумлар Алай туманининг турғунлари ва дастлабки маълумотга кўра, қариндошлар эканини ёзади.

Миллий статистика қўмитасининг маълумотига кўра, жорий йилнинг олти ойида Қирғизистонда уч мингдан ортиқ автоҳалокат рўйхатга олинган. Унинг оқибатидан умумий 269 киши вафот этса, унинг 38 — ёш болалар. Бу йил автоҳалокатдан вафот этганларнинг сони ўтган йилга қараганда 8,5 марта ўсган.