4 сентябрда Миллий хавфсизлик давлат хизмати «давлатга хиёнат» қилишликда айбланган собиқ ҳарбий ходим саккиз йилга озодликдан маҳрум этилганини билдирди.
Маълумотга кўра, у «Қирғизистоннинг ташқи хавфсизлигига зарар келтириш билан иш юритишда давлат сирларини тақдим этиш, жосуслик қилиш ёки хорижий мамлакатга, чет эллик ташкилотга бошқа ёрдам кўрсатиш» бўйича айбдор деб топилди.
Ҳукмни Олий суд чиқарган, унга кўра айбланувчи умумий тартибдаги аҳлоқ тузатиш колониясида жазо ўтайди. МХДҚ ҳукм қачон чиққанини ва судланган шахснинг исм-шарифини очиқ айтмаган.
Бунга қадар Жогорку Кенеш депутати, «Бутун Қирғизистон» фракциясининг лидери Адахан Мадумаров «Давлатга хиёнат» қилишда гумонланиб қўлга олинган эди ва 24 октябрга қадар қамоқда қолди.
Муаллиф: Айдана Айбек қизи