Талас вилоятида йўлдан ўтиб кетаётган тўрт кишини қўрқитиб, оғиз-бурнини қонга белаб калтаклаган тўрт турғун Бакай-Ата туман судининг қарори билан 3 ноябргача қамоққа олинди. Бу ҳақда «Клооп»га 4 сентябрда вилоят судидан билдиришди.
1 сентябрда ижтимоий тармоқларда Ўш вилоятининг яшовчилари экани айтилган тўрт турғуннинг калтакланган видеоси тарқалиб, милиция текширувини бошлаган. Видеода уларни 31 августда Ўшда ўтган кўпкаридаги жанжал борасида мажбурлаб кечирим сўратишган.
Талас вилоят милицияси видеодаги калтакланган тўрт киши Ўш вилоятининг турғунлари эканини тасдиқлаган. Улар Россиядан Volkswagen Golf русумидаги автомашина билан Тараз — Талас — Суусамир йўли орқали уйига келаётган бўлган.
1 сенятбрда Талас вилоят ИИБи йўловчиларни қўрқитиб, калтаклашда гумонланган 28 ёшли тўрт гумондор қўлга олинганини маълум қилган. Уларга «Ирқий, этнос, миллий, диний ёки ҳудудлараро низони қўзғатиш» моддаси асосида иш қўзғалган.
3 сентябрда қўлга олинган турғунларнинг яқинлари уларнинг номидан кечирим сўраб, гумондорларни уй қамоғига чиқаришни сўрашган.
Кўпкаридан чиққан жанжал
31 августда ўлка мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан Ўш вилоятида кўпкари ўйини ўтказилиб, финалда Таласнинг «Ынтымак» жамоаси Ўшнинг «Достук» жамоасини 2:1 ҳисобида ютиб олган.
Ўйин якунланиши олдидан натижадан норози бўлган томошабинлар ҳакамни калтаклаб, умумий олти киши жабрланган, бир орган ходими касалхонага етказилган.
Воқеа бўйича МХДҚ раиси Камчибек Ташиев кечда маълумот бериб, жанжалга алоқадор ҳар бир турғун қонун доирасида жазоланишини билдирган. Ташиев провокацияга берилмасликни ва бирдамликда бўлишга чақирган.
ИИВ воқеа бўйича ижтимоий тармоқларда ҳудудлараро низони қўзғатишга туртки бўлган провакацион билдирувларни тарқатганлар қонун доирасида жавобгарликка тортилишини билдирган.
1 сентябрда Ўш милицияси можарога алоқаси бор 25 кишини қўлга олган. Текширув давом этмоқда.