Россия молиялаштирган уч мактабнинг қурилиши бошланди — унга Жапаров билан Путин онлайн қатнашди

135
Сурат: Президентнинг матбуот хизмати

Қирғизистонда рус тилида билим берувчи уч мактабнинг қурилиши бошланди. Унга давлат раҳбари Садир Жапаров билан Россия президенти Владимир Путин видео алоқа орқали қатнашди.

2025 йилнинг 1-сентябрида фойдаланишга топширилиши кутилаётган уч мактаб Бишкек, Баткен ва Қарокўлда қурилади. Мактабларда ўқиш рус тилида олиб борилиб, битирувчиларга икки давлатнинг шаҳодатномаси берилади.

«Ҳар бир вилоятга ва Бишкек, Ўш шаҳарларига Владимир Путиннинг шахсий ёрдами билан 1224 ўринли тўққиз замонавий мактаб қурилишини қувонч билан таъкидлайман. Бинолар юқори технология ва замонавий ускуналар, сув ҳавзаси, спорт майдонлари билан таъминланади», — деди Жапаров.

Давлат раҳбари «қирғиз-рус мактабларини тузиш икки давлатнинг фуқароларини ёрқин келажаги учун узоқ муддатли катта ишларни бошланиши бўлади» деган ниятда.

«Мактаб барча хавфсизлик стандартларига мос, унинг ичида давлатнинг ўзгачалигини ва сейсмик хавфларни ҳисобга олиб лойиҳаланган. Дарсларни Россиянинг олийгоҳларида махсус ўқишдан ўтган икки давлатнинг ўқитувчилари беради», — деб билдиришди президентнинг матбуот хизматидан.

Маълумотда Жапаров билан Путин «Қирғизистонда рус тилига бўлган қизиқиш ортаётганини таъкидлашгани» айтилган.

Қирғизистондаги мактаблар

Қирғизистонда ўқувчиларга мактаблар етишмайди. Пойтахтдаги кўп мактабларда бир синфда 40дан бола ўқийди. Қишлоқларда эса мактаб бинолари авария ҳолатда.

Таълим вазирлигининг маълумотига кўра, Қирғизистонда 245 мактаб авария ҳолатида. 126 мактабла ўқувчилар уч сменада ўқишади, ёш болаларнинг 22% болалар боғчасига боришади.

Охирги расмий маълумотга кўра, таълим вазирлиги мактабларни таъмирлашга ҳар йили бюджетдан 100 млн сом ажратади, бироқ бу маблағ харажатнинг 24%ни ёпишга етади.

Таълим вазирлигининг маълумотига кўра, харажатнинг қолган 76% маҳаллий ҳукуматнинг ва ҳомийларнинг ёрдамида ёпилади.