Видео: Қирғиз-тожик жанжалидан сўнг қайта тикланган Қапчиғай қишлоғи

146

Боткеннинг Капчигай қишлоғининг турғуни Абдижапар Турдалиевнинг уйи 2022 йилдаги қирғиз-тожик чегара жанжалида ёниб кетган. У оиласи билан 7 ойдан сўнг давлат томонидан қуриб берилган янги уйга кўчиб кирди. Турдалиев аввалги уйи 8 хонали эди, янги уч хонали уйда уч оила яшаганлиги учун торлик қилаётганини айтди.

Чегара жанжалидан Капчигай қишлоғида 80га яқин уй ёнган. Давлат уларни қуриб беришни ўз зиммасига олган ва 7 ойдан сўнг уйларнинг қурилиш ишлари якунланган. Бундан ташқари уй-жойи зарар кўрган аҳолига 300 минг сомдан товон тўланмоқда.

Қишлоқ аҳолиси, тинч тиричиликни давом эттириши учун, ҳукумат чегара масаласини тез орада ҳал қилиб берса, дейди.