Хизмат кўрсатган ўқитувчилар Гапир Мадаминов ва Орозали Сайдилканов III даражадаги «Манас» ордени билан тақдирланди. Бу ҳақда 1 сентябрда Таълим ва фан вазирлиги билдирди.
Маълумотга кўра, давлат раҳбари Садир Жапаров бу фармонга 30 августда имзо қўйди.
Гапир Мадаминов — Лайлак туманидаги № 3 экспериментал мактаб-гимназиясини ташкил қилган ўқитувчи.
У Миллий фанлар академиясининг тарих институтининг илмий ходими, ёзувчилар иттифоқининг аъзоси. Шунингдек, «Хизмат кўрсатган ўқитувчи» унвони соҳиби. Бир неча китобларнинг муаллифи «Оналар мактаби»нинг асосчиси.
Орозали Сайдилканов ҳам Ўш давлат университетининг педагогика бўлимини тугатиб, 1998 йили Кара-Кулжа туманида муаллифлик гимназия мактабини ташкил қилган.
2017 йили Қирғиз республикасининг «Хизмат кўрсатган ўқитувчиси» номини олган.