Бир иқтибос: Садир Жапаров «ёшларга ўрнак бўлсин» деб футбол ўйнашини билдирди

100

Президент Садир Жапаров «Кабар» давлат ахборот агентлигига берган интервьюсида «футбол ўйнаб юрибди, бошқа иш қилмайдими» деб айтилган танқидларга жавоб берди.

Жапаров ҳар куни футбол ўйнаб юрмаганини айтиб фақат «бир йилда икки кун ўйнайман» деб жавоб берди.

«Май ва декабрь ойида вазирлик орасида “Мурас” футбол турнири ўтказилади. Нима учун бу турнирни уюштирдик? Ёшларга пропаганда, намуна бўлайлик дедик. Гиёҳвандликка кириб кетмай, ёмон ишларга қўл урмай, кечгача компьютерда ўтирмай спортга қизиқсин дедик. "Спорт соғлик манбаи" дейди. Ёш-қари демай ҳаммамиз ёшларни спортга жалб қилайлик. Соғлом миллат бўлса, соғлом давлат бўлади», — деди президент.

Шунингек, президент танқид қилганларга мурожаат қилиб, «интернет ортида туну кун ўтирмай» спорт билан шуғулланинглар, деб маслаҳат берди.

Жапаров футболга қизиқади. У ҳукуматга келгандан бери президент ўзи, вазирлар билан депутатлар ўйновчи «Мурас» кичик футбол мусобақаси бир неча марта ўтказилди. Шунингдек, Жапаров «“Барселона”нинг афсоналари» билан «Осиё афсоналари» ўйнаган мусобақага ҳам қатнашган.