Бир йил ичида Бишкекда муниципал транспортга соатига тўлаш системаси жорий этилади

121

Маҳаллий ҳукумат бир йил ичида Бишкекдаги муниципал транспортга соатига яраша тўлаш тизимини киритади. Бу ҳақда Economist.kg нашри Бишкек мэриясининг Транспорт департаменти етакчисининг ўринбосари Улан Уезбаевга таяниб ёзди.

Бунгача Уезбаев «Биринчи радио»нинг эфирида шаҳарликлар бир маршрут керакли жойга етмай, одамлар бир неча транспорт алмаштиришга тўғри келаётганини айтиб норози бўлаётганини айтган.

Унинг айтишича, таклиф қилинаётган тизим бўйича шаҳарликлар жамоат транспортида юриш учун ярим, бир ёки бир ярим соатга тўлашади ва бу вақт ичида яна тўламасдан бир неча марта қатновни ўзгартириб кетади.

«Мэрия қошидаги транспорт департаменти юқоридаги концепцияни таклиф қилди. Энди тўғри келган тарифни ишлаб чиқамиз. [Соатига яраша тўлаш] биргина муниципал транспортга, жумладан муниципал автобуслар билан троллейбусларга тегишли бўлишини таъкидлаб ўтиш керак», — деди у.

Уезбаев соатига яраша тўлаш тизимини киритиш «барча тегишли ҳужжатларнинг тайёр бўлишига боғлиқ» деб таъкидлади.

«Мен энди эртага киради деб айтолмайман, аммо бир йил ичида янги тизимга ўтамиз деган ният бор», — деб қўшимча қилди у.

Бунгача Бишкек мэрияси миллиондан ортиқ яшовчиси бор шаҳарда жамоат транспорти етарли эмаслигини айтган. Йилдан-йилга муниципал автобуслар билан хусусий маршруткаларнинг сони камайиб бормоқда. Шу сабаб мэрия янги автобусларни сотиб олишни режалаштирмоқда.

Ҳукумат Хитойдан минг дона янги автобус сотиб олди. Унинг 200таси шаҳарга етиб, қатновга чиқди. 2023 йилнинг охиригача яна 300 автобус келади, 2024 йили — яна 500 автобус олиб келинади.