«Бишкекасфальтсервис»нинг ходимлари битумни икки баробар қимматга сотиб олиб, ғазнага 29 млн сомдан ортиқ зарар келтирди

127

«Бишкекасфальсервис» муниципал ишхонасининг ходимлари битум сотиб олишда давлатга катта миқдорда зарар келтиргани аниқланди. Бу ҳақда 1 сентябрда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси «Кабар» ахборот агентлигига билдирди.

Маълумотга кўра, «Бишкекасфальтсервис» ишхонасининг ходимлари 2023 йилнинг бошида битум билан таъминловчи «С» компанияси билан шартнома тузиб, лавозим ваколатидан фойдаланиб, битумни икки марта қиммат нархда сотиб олишган. Натижада давлатга 29 млн сомдан ортиқ зарар келтирилган.

Битум билан таъминловчи «С» ишхонаси тижорий таклифларининг орасидан битумни етказишга энг юқори нарх — 1 тоннасига 47 минг сом деб қўйган. Шунингдек, сортдаги битум бозордаги ўртача нархи 1 тоннасига 25 минг сомга яқин суммани тузади.

Шартнома тузилгандан бошлаб бу ишхона «Бишкекасфальтсервис» муниципал ишхонасига 47 млн сомга 1000 тонна битум етказгани маълум қилинган.

«Бишкекасфальтсервис» муниципал ишхонасига жиноий иш қўзғалгандан кейин «С» компанияси битумнинг қолган миқдорини беришдан бош тортгани айтилмоқда.

Мазкур факт бўйича судгача текширув асосида 30 августда қонунга кўра «Бишкекасфальтсервис» муниципал ишхонаси директорининг ўринбосари ва бош муҳандиси қўлга олиниб, МХДҚнинг тергов қамоғига киритилган.

Бунгача март ойида «Бишкекасфальтсервис» муниципал ишхонасини президентнинг қудаси дейилган Турусбек Тумонбаев бошқариши маълум бўлган.

Муаллиф: Айдана Айбек қизи