Президент Иссиқкўлдаги давлатга қарашли 15 пансионат 49 йилга ижарага берилишини айтди

107

Президент Садир Жапаров Иссқкўлдаги давлатга тегишли қаровсиз қолган 15 пансионат 49 йилга ижарага берилишини билдирди. Бу ҳақда у 29-августда фейсбук саҳифасига ёзди.

«“Инвестиция киритаман, мен оламан" деган маҳаллий бойларимизни, чет ўлкалик инвесторларни чақираман. Келинглар, олинглар. 3, 4, 5 юлдузли меҳмонхоналарни сотиб олиб ишлатинглар. Албатта, киритган инвестициянгизни қисқа вақтда чиқариб оласизлар дейишдан олисман. Аммо 49 йилда 3-4карра оқлайди деб ишонаман», — деди у.

Давлат раҳбари тадбиркорлар бунинг учун давлат мулкни бошқариш агентлигига мурожаат қилиши кераклигини айтиб, «ижарага олгандан кейин зудлик билан инвестиция кирита бошлаши керак» деб таъкидлади.

«Уч юлдуздан юқори меҳмонхоналар, коттежлар ва бошқалар қурилиши керак. Пулинг бўлса икки йилда ҳашаматли пансионат қилсанг бўлади. “49 йилга олдим” деб 5-10 йил ҳеч нарса киритмай, босиб ётиш бўлмайди. Субарендага рухсат йўқ», — деди Жапаров.

Шунингдек, президент «пансионатларни нимага давлатнинг пулига таъмирламайсизлар» деганлар ҳам борлигини айтиб, «давлатнинг пулини узоқ муддатда оқлайдиган бизнесга киритиш мақсадсиз» деб қўшимча қилди.

17-августда Иссиқкўл четидаги тўрт пансионат 49 йилга Ўзбекистонга берилиши маълум бўлган. Аммо бунга кўп фаоллар қарши бўлишган. Бу борада ёзувчи Олжобай Шакир 31-августда тинчлик митингини ташкил қилишни кўзлаб, бироқ МХДҚ томонидан қўлга олинган.

Давлат мулкини бошқариш агентлиги бу тўрт пансионат «ночор ва авария ҳолатида эканини» айтиб, ўзбек инвесторлари «ҳар бир пансионатга 15-20 млн доллар маблағ сарфлаши кутилмоқда» деб билдирган.

Муаллиф: Айдана Айбек қизи