Ҳақиқатчи: Сахароводаги махсус сақлаш жойида 200дан ортиқ қирғизистонлик бор

109

Россиянинг Москва вилоятидаги Сахарово қишлоғида ИИВнинг мухожирларни вақтинча сақлаш махсус жойида ҳозирда 209 қирғизистонлик бор. Бу ҳақда 28-августда Ҳақиқатчи институтининг матбуот хизмати билдирди.

Маълумотда ҳақиқатчи Жамиля Жаманбаева бу ерга юборилган қирғизистонликлар билан учрашиб, уларни қўлга олиш шартлари билан танишгани айтилган. Шунингдек, матбуот хизматининг маълумотига кўра, Ҳақиқатчи институтининг, меҳнат, ижтимоий мухофаза вазирлиги билан Қирғизистоннинг Россиядаги элчилигининг ходимлари қирғизистонликларга юридик консультацияларни беришган.

Сурат: Ҳақиқатчи институти

«Шунингдек, айрим ўзгача ҳолатлар бўйича мурожаат қилиб, уларни ҳақиқатчи ўз назоратига олди. Жамиля Жаманбаев бу аризалар Россиядаги инсон ҳуқуқлари бўйича институти ва Россиядаги Қирғизистоннинг консул хизмати томонидан биргаликда қаралишини таъкидлади. Қирғизистон фуқароларининг ишлари бўйича материалга кўра, бу муассасада асосан Россиянинг миграция қонунларини бузгани учун қўлга олинмоқда, жиноий ва маъмурий жавобгарликка тортилган фуқаролар ҳам бор», — дейилади билдирувда.

Бироқ ҳақиқатчи институти қирғизистонликлар Сахаровдаги ИИВнинг махсус муассасасида қанча вақтдан бери ушлаб турилганини айтмади.

Июлнинг ярмидан бошлаб ижтимоий тармоқларда Россиянинг куч тизими ходимлари Марказий осиёлик мухожирларга қарши рейд ўтказаётгани ҳақида маълумотлар чиқа бошлаган.

Сўнгги расмий маълумотларга кўра, Россияда бир миллионга яқин қирғизистонлик ишлайди. Республиканинг умумий 1,1 млндан ортиқ фуқароси чет давлатларида меҳнат миграциясида.