Йирик мулк ҳариди орқали жиноий даромадни ювган собиқ қишлоқ ҳукумати раҳбари қўлга олинди

119

Лавозим ваколатидан фойдаланиш ва жиноий даромадларни легаллаштиришда гумонланиб қуйи Ала-Арча қишлоқ ҳукуматининг собиқ бошчиси Ш.Н.Ш қўлга олинди. У МХДҚнинг тергов изоляторининг вақтинча сақлаш жойига киритилди. Бу ҳақда МХДҚнинг матбуот хизмати билдирди.

Сурат: МХДҚ

Тергов маълумотига кўра, у қишлоқ ҳукумати раҳбари бўлган вақтда жиноят оламининг вакиллари билан алоқада бўлиб, улар билан алоқадор компанияларни тендерларга қўшиб, ютишига кўмаклашган. У бошқа компанияларнинг вакилларига босим ўтказиб, қўрқитган.

Шунингдек, собиқ амалдор жиноий йўл билан келган пулга бир қанча кўчмас ва кўчар мулкларни сотиб олган. Буларнинг ҳаммасини ишнинг бошқа фигурантлари номига рўйхатга қўйган.

«Улар ер участкалари — 20, автомашиналар — 29, хусусий уйлар — 6, квартиралар — 31,  ишлаб чиқариш цехлари —5, бетон заводи — 1, савдо маркази — 1, спорт комплекси — 1, қум ва шағал композициялари чиқарувчи карьер — 1, техник хизмат кўрсатиш станциялари — 1, машина тўхташ жойлари — 3, саройлар —3, ресторанлар — 6. Шунингек, мазкур мулкларнинг кўп қисми Чуй вилоятининг Аламудун тумани ҳудудида жойлашган», — деб билдиришди МХДҚдан.

Сурат: МХДҚ

Ҳозирда Ш.Н.Ш. томонидан қилинган бошқа ноқонуний фактларни аниқлашга йўналтирилган тезкор тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Муаллифи: Акилай Курманова