Шаҳар прокуратураси «Клооп»ни ёпиш бўйича ариза берди

196

Бишкек шаҳар прокуратураси «Клооп Медиа» жамоат фондини ёпиш ҳақидаги даъво аризасини пойтахтнинг Октябрь ва Биринчи май туман судларига берди. Ҳужжатда даъвонинг сабаби сифатида — «кўрсатилган уставдан ташқари фаолият олиб бораётгани» айтилган.

Аризага кўра, «Клооп Медиа» ОАВларининг давлат реестрида рўйхатга қўйилмаган, ташкилотнинг уствида эса маълумот тарқатиш ҳаракати кўрсатилган эмас деб айтилган. Аслида, «ёшларга ва фуқаролик жамиятининг бошқа вакилларига ижтимоий-сиёсий, иқтисодий процесслар бўйича фикрини эркин айтишга маълумот майдончаси тузиб бериш» кўрсатилган.

Шунингдек, ҳужжатнинг катта қисми умуман бошқа мавзуга — «Клооп»нинг мақолаларини Қирғизистонга салбий таъсир қилаётганига бағишланган.

Аризада Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) «Клооп»га турли вақтда чиққан материаллар бўйича тергов олиб боргани айтилади. Шундан кейин нашр эълон қилган материаллар «амалдаги ҳукуматнинг олиб борган сиёсатига кескин танқидга йўналтирилган» деган хулоса чиқарилган. Шунингдек, чиқарилган материалларнинг кўпи давлат ва муниципал органларнинг вакилларини дискредитациялашга йўналтирилган дейилган.

Ҳужжатга кўра, МХДҚ «Клооп»нинг материалига нисбатан «ҳукуматни босиб олишга очиқ чақириқ қилиш» факти бўйича судгача текширув ишини 2021 йили ноябрда очган. Шу билан бирга бир неча «суд-психолого-психиатрия» экспертиза ўтказиб, натижада материаллар «жамоат фикрига ҳақиқатга тўғри келмаган негатив процессларни қўйган, ишлаётган ҳукумат бошлаган ҳар бир ишга оппозиция яратган, жамият фикрини манипуляциялашнинг яширин белгилари бор» деган.

Қизиғи шундаки, экспертиза эҳтимол таҳлил қилган мақолаларнинг бири — «Мигрантлар Қирғизистоннинг жанубини сақлаб қолмоқда» деган номли материал «Клооп»нинг сайтида ва ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида умуман йўқ.

Прокурор «Клооп»га яна қандай айб қўйди?

2023 йилнинг июни охирида прокурорлик хизматига киришган Эмилбек Абдиманнапов даъво аризасида бир неча кулгили сўзларни ёзган:

  • Боткен вилоятининг турғунлари «Клооп» чиқарган материаллар сабаб чет ўлкага, давлатнинг бошқа ҳудудларига кўчиб кетишмоқда.

«Клоопнинг Боткен вилоятидаги чегарага яқин жойлашган ҳудудларининг ижтимоий-иқтисодий ҳолатига салбий таъсир қилишининг оқибати бўлиб, у ерда ички ва ташқи миграциянинг оқими қамаймаяпти деган ҳолати ҳисобланади».

  • «Клооп» «рус миллатининг» вакилларини кўтаради дейдими ёки пасайтиради дейдими, шундай.

«[“Клооп”нинг экспертиза томонидан ўрганилган материалларида] “Қирғиз республикасининг фуқаролари рус миллатига нисбатан камчилиги бор деган мазмундаги билдирувни пропаганда қилувчи сўзлар” ва “рус миллатидагиларга нисбатан низо қўзғатувчи, босим сифатидаги сўзлар бор”».

  • «Клооп»нинг репортажларидан кейин ўқувчиларда «психологик ўзгаришлар», «жинсий аномалия» ва гиёҳванд моддаларга тобелик пайдо бўлади.

«“Клооп” ўзининг репортажларида жамиятга бевосита салбий эмоционал-психологик таъсир қилади, бу билан одамларнинг жуда катта қисмида қўрқув, хавотир, умидсизлик, ваҳимага тушиш туйғуларини уйғотади, доим барқарорсизликни ва ижтимоий ҳолат номаълумлигини сезиб, ўзларининг кучига ишонч ва келажакка умидни йўқотишади. Секин-аста руҳий томондан чўкиб, тушкунликка тушиб, ҳаёт тугашини кутишади, [бу] агрессив-жиноий ҳаракат билан ижтимоий-стрессли руҳий ўзгаришларнинг кучайишига, жинсий аномалияларга, аддикциянинг кимёвий ва кимёвий бўлмаган формаларига, суицид характерларига ва бошқа ижтимоий адаптациянинг бузилишига олиб келади».