Токаев қирғиз-қозоқ чегарасидаги вазиятни тартибга солишни топширди

122

Қозоғистоннинг президенти Қосим-Жомарт Токаев қирғиз-қозоқ чегарасидаги вазиятни қардошлик алоқанинг асосида тартибга солишни топширди. Бу ҳақда 26 августда президентнинг матбуот хизмати телеграм каналида билдирди.

«Шунингдек, чегарадан ноқонуний товар ташишга йўл қўймаслик учун рақамлаштиришни ҳамда автоматлаштиришни фаол киргизиш масаласи ҳақида қирғиз томон билан гаплашишларни давом эттириш кераклигини таъкидлади», — деб ёзилади билдирувда.

Қирғизистоннинг Чегара хизматининг 24 августдаги маълумотига кўра, чегарадан ўта олмаётган юк ташувчи машиналарнинг сони 600дан ортади — «Ак-Тилек» ўтказиш пунктида 379, «Чалдибар»да 73, «Кен-Булун»да 89, «Чон-Капка»да 73.

Айни вақтда қирғиз томоннинг ўтказиш пунктлари штат режимида ишлаётгани айтилади.

Бунга қадар, иқтисод вазирлиги Қозоғистон Қирғизистондан чиққан товарларнинг эркин ўтишини чеклаш билан ЕОИИнинг асосий принципларини бузмоқда деб билдирган.

Шунингдек вазирликдан «бундай вазият такрорий характерга эга эканини ва қозоқ томон Қозоғистон ҳудуди орқали Қирғизистондан келаётган юк ташувчи машиналарнинг ўтишини секинлаштириш учун турли сабабларни топишини» таъкидлашган.

Навбатда турган ҳайдовчилар «қозоқ томон Қирғизистон Киров сув омборидан сув беришни тўхтатгани сабаб чегарадан оғир юк ташувчи машиналарни атайлаб ўтказмаяпти» деган фикрини айтишган.

Ўз навбатида Қозоғистоннинг Чегара хизмати бу бўйича изоҳ бериб, «чегара ҳудудида, жумладан ўтказиш пунктларида ноқонуний фаолиятга қарши тадбирлар олиб борилмоқда» деб билдирган.