ТИВ: Хабаровск шаҳрида полициядан ўқ еган қирғизистонликнинг аҳволи оғир

108

26 августда Ташқи ишлар вазирлиги Россиянинг Хабаровск шаҳридаги рейд вақтида полициядан ўқ еб, касалхонага тушган қирғизистонликнинг аҳволи оғир эканини билдирди.

Маълумотга қараганда, воқеа 24 пвгуст куни тунда шаҳардаги автобекатда бўлган. Рейд вақтида 20 ёшдаги қирғизистонлик машинаси билан қочишга ҳаракат қилиб, ҳуқуқ тартибот органининг ходимини уриб олган.

«Қирғизистонликнинг ноқонуний ҳаркатини тўхтатиш учун қурол қўлланилган. Натижада у жароҳат олиб, қўлга олинган. Бу воқеа бўйича Россиянинг Тергов қўмитаси “Ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари ходимларининг ҳаётига хавф туғдириш” моддаси билан жиноят ишини қўзғади. Уни қамоққа олиш бўйича эҳтиёт чорасини танлаш масаласи ҳал қилинмоқда», — деб таъкидлашди вазирликдан.

ТИВдан Қирғизистоннинг Россиядаги элчилиги ва Хабаровск шаҳридаги консули керакли ҳуқуқий ёрдам бериш учун унинг қариндошлари билан боғланишганини қўшимча қилишди.

Шу билан бирга, вазирликдан чет элдаги қирғизистонликлар айни ўлканинг қонунига амал қилиш кераклигини огоҳлантирди.

Жорий йилнинг 19-25 июнида Россияда Марказий осиёлик мигрантларга нисбатан кенг кўламли «Нелегал-2023» операцияси ўтказилган. Текширувнинг натижасида 7 минг нафарга яқин киши мамлакатдан чиқарилган.