ОАВ: Майрам Акаева Бишкекдаги ресторанлардан бирида онаси учун маросим ўтказди

128

Қирғизистоннинг биринчи қочқин президенти Аскар Акаевнинг аёли Майрам Акаева Бишкекдаги ресторанларнинг бирида онасига маросим ўтказди. Бу ҳақда бир қанча ОАВ ёзди.

Ижтимоий тармоқларда ресторандан олинган видеолар ҳам тарқади. Унда Акаевани келган меҳмонлар билан қўл бериб кўришаётганини кўриш мумкин.

Маълумотга аниқлик киритиш учун Акаевнинг сафдоши Бекболот Талгарбековга боғланганимизда «ош ҳақида маълумоти йўқлигини» билдирди.

Майрам Акаева ўтган йилнинг январь ойида онасини сўнгги манзилга кузатиш учун 2005 йилдаги инқилбдан кейин биринчи марта Қирғизистонга келган.

Аскар Акаевнинг ўлкага келиши

Аскар Акаев — Қирғизистоннинг биринчи қочқин президенти. У давлатни 15 йилдан ортиқ бошқарган. 2005 йилдаги «қизғалдоқ қўзғолонидан» кейин давлатдан қочиб чиққан.

Революцияга халқаро кузатувчилар томонидан, адолатли эмас, деб топилган парламент сайлови сабаб бўлган. Шунингдек, Акаев қариндошларини юқори лавозимларга қўйган деб ҳам айтилган.

Садир Жапаров ҳукуматга келганда, 16 йилдан кейин Акаев Қирғизистонга учиб келган. 2021 йили августда у «Кумтор» иши бўйича сўроқ қилинган. Акаевнинг келиши жамиятда резонанс яратган. Айрим сиёсатчилар у ўлкани бошқарган 15 йил ичида қилган жиноятларини унутмасликка чақиришган.

Шу йилнинг 13-январида бош прокуратура Акаевга нисбатан «Кумтор» бўйича қўзғалган жиноят ишларининг муддати ўтгани сабаб тўхтатилганини маълум қилган.

Ҳозирда Акаев Москва давлат университетига қарашли Мураккаб тизимларни математик таҳлил қилиш институтида бош илмий ходим бўлиб ишлайди. У нафақага чиққандан кейин Қирғизистонга қайтиб келишини айтган.