Жалолободнинг турғуни 5 ёшли боласини 13 яшар ўсмир зўрлаганини айтиб чиқди

131

Жалолобод шаҳрининг турғуни беш яшар боласини 13 ёшдаги ўсмир зўрлаганини айтиб чиқди. Бу ҳақда у 26 августда 24.kg нашрига билдирди.

«Ўғлимни бола боқувчига қолдирганман. Тахминан 20 августда болам воқеа ҳақида айтиб берди. Биз милицияга ариза ёздик, бироқ ҳеч нарса қилишмади. Мен барча ОАВга айтиб бераман дегандан кейингина реакция бўлди. 25-августда терговчи экспертиза тайинлади», — деди у.

Жалолобод шаҳар милициясидан «Клооп»га жабрланувчининг онаси уларга ариза билан мурожаат қилганини тасдиқлашди. Бу бўйича тегишли экспертиза тайинланиб, текширув олиб борилмоқда.

Милициядан экспертизанинг натижаси чиққандан кейин қўшимча маълумот беришни ваъда қилишди.

Қирғизистонда балоғатга етмаганларга нисбатан характердаги зўравонлик муаммоси кўп йилдан бери муҳим муаммо бўлиб келади. Бош прокуратуранинг маълумотга кўра, 2022 йили мамлакатда болаларга нисбатан зўрлик-зўравонлик факти бўйича 438 жиноят иши қўзғалган.

Айни вақтда ИИВнинг бошчиси Улан Ниязбеков болаларга нисбатан зўравонлик фактларининг сони йилдан йилга ўсаётганини билдирган.

Агарда сиз болаларга нисбатан зўравонликка учрасангиз ёки гувоҳ бўлсангиз, унда сиз «Болаларнинг ишонч телефони» марказининг 111 рақамига аноним ва бепул қўнғироқ қилсангиз бўлади.

Марказ ўлканинг барча ҳудудларидан қўнғироқларни қабул қилади ва куну тун, дам олишчиз ишлайди. Улар сизга консультация бериб, психологик жиҳатдан ёрдам кўрсата олишади. Агар сизга ҳуқуқ тартибот органларининг ёрдами керак бўлса, мурожаатингиз уларга жўнатилади.

Асосий бетда иллюстратив сурат қўланилди