Ўш: Ўзган ва Олай туманларининг ҳокимлари алмашди

Азамат Кожомамбетов ва Канибек Аббазов

Ўш вилоятининг Ўзган туман ҳокими Шабдан Абикбаев ўз аризаси билан хизматидан олиниб, ўрнига Олай туманининг ҳокими Қанибек Аббазов тайинланди. Бу ҳақда 24-августда Президентнинг администрациясидан билдиришди.

Шабдан Абикбаев Ўзган туманининг ҳокими хизматига 2022 йилнинг 31 майида тайинланган.

Маълумотга кўра, Олай  тумани ҳокимининг ўрнига азамат Кожомамбетов тайинланди.

42 ёшдаги Кожомамбетов бунга қадар Иссиқота туманидаги Красная Речка қишлоғида қишлоқ ҳукумати бошчиси хизматини бажариб келган.