Султанбаев: Президент Венгрияга ҳусусий самолёт билан борди, аммо ёқилғи чиқиминигина тўлади

85

Президентнинг матбуот котиби Эрбол Султанбаев 24.kg’га Жапаров Венгрияга хусусий бизнес-жет билан борганини тасдиқлади. Аввалроқ Temirov Live’нинг журналистлари Жапаров Будапештга Қатарнинг Qatar Executive авиакомпаниясига тегишли Airbus ACJ319 русумидаги хусусий учоғи билан кетганини айтишган.

Султанбаевнинг айтишича, ҳукумат бу сафар ҳам аввалгидай учоқнинг ёқилғисига — 800 минг сом маблағ сарфланган.

Temirov Live’нинг маълумоти бўйича, Airbus ACJ319 самолётининг ижараси 7 млн сомдан ошиқ туради (74 минг евродан кўп). Қизиғи шундаки, февралда Жапаров Будапештга хусусий бизнес-жет ёлламай №1 (ТУ-154) борт билан бориб келган.

Airbus ACJ319 учоғининг кўплаган жойлаштириш вариантлари бор ва 19дан 50гача йўловчини сиғдира олади. Бизнес-авиация хизматларини кўрсатувчи Jet Partners компаниясининг сайтида айтилишича, бу самолёт катта делегациялар учун идеал, унинг бортида қулай шароитлар яратилган: кенг офисдан тортиб қулай ухловчи ўриндиқлари бор.

Бунгача Жапаров администрацияси президент №1 борт эски ва хавфли бўлгани сабаб хусусий самолёт билан учишга мажбур эканини айтишган. Айрим давлатлар ўз аэропортларида №1 бортни қабул қилишдан бош тортишаётгани таъкидланган.

Шу сабаб Садир Жапаров билан вазирлар маҳкамаси раис  Акилбек Жапаров чет давлатларига бўлган сафарларда доим бизнес-жетлар билан чиқишади. Журналистларнинг ҳисоби бўйича, бу парвозларга давлат бюджетидан ўнг минглаган доллар кетиши мумкин. Бироқ ҳукумат бизнес-жетлардан бепул фойдаланиб, фақат ёнилғисига пул сарфлаётганини айтади.

Бундан ташқари, президент администрацияси хусусий самолётларнинг бирини лизингга сотиб олишга тайёрланмоқда — бу Bombardier Challenger ёик Embraer Legacy бўлиши мумкин.

№1 борт — ТУ-154 самолёти 1993 йили ишлаб чиқарилган. Уни Қирғизистонга 2006 йили Россия президенти Владимир Путин совға қилган. шундан бери бу самолётда Садир Жапаровгача бўлган президентлар учган, Садир Жапаров эса чет давлатларига бўлган сафарларида хусусий самолётлардан фойдалана бошлаган.