Норин: Жумгал туманида Хитой компанияси билан биргаликда «Ак-Улак» кони очилади

130

Ҳукумат Норин вилоятининг Жумгал туманида «Ак-Улак» янги кўмир конини очишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда 25-августда президентнинг Норин вилоятидаги вакиллигидан билдиришди. 

Энергетика вазири Таалайбек Ибраев кўмир конини ишлатиш бўйича шартнома «Қирғизкўмир» ишхонаси билан Хитойнинг Shanci Coal Investment Group LLC компанияси ўртасида тузилганини билдирди. Бу компания ишни бошлашга тайёрлигини қўшимча қилди. 

«Асосий мақсад "Ак-Улак" участкасида кўмир қазиб олиш билан бирга иш ўринларини ташкил қилиш, компания тўлаган солиқ ҳисобидан аҳолининг яшаша шароитини яхшилаш ва ҳудудни ривожлантириш бўлиб саналади», — деди Ибраев.

Вазир компаниянинг ишини «Қирғизкўмир» бошқаришини ва бари қонун доирасида бўлишини қўшимча қилди. 

Қирғизистон билан Хитой кўмир конларини биргаликда ишлатиш бўйича келишгани ҳақида бунгача вазирлар маҳкамасининг матбуот хизмати билдирган. Шартномага Хитойнинг Шинжон уйғур автоном туманида ўтагн қирғиз-хитой бизнес-форумида имзо қўйган. 

Бу форумда давлатлар «Тегене», «Торугарт», «Каракабак-Баликти», «Сулукту-11 поле» ва «Торугарт 1» конларини ҳам биргаликда ишлатишга келишишган.