Бишкек мэрияси инсонни юзидан танувчи камераларни сотиб олишга 40 млн сом ажратади

120

Бишкек мэрияси 2023 йили одам шахсини аниқловчи функцияси бор видеокамераларни сотиб олишга 40 млн сом сарфлашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Бишкек шаҳар кенгашининг сайти эълон қилинган муниципалитет билан ИИВ ўртасидаги ҳамкорлик ҳақидаги лойиҳада айтилган. 

Ҳужжатда қайд этилишича, ажратилган пул «сервер ускунаси, видеокузатув камералари ва бошқа дастурий ҳамда бошқа аппаратларни сотиб олиш учун сарфланади». 

Шунингдек, лойиҳада муниципалитет маҳаллий бюджетда маблағ бор бўлса ҳар йили Бишкек шаҳар кенгашидан рухсат олиб видеокузатув камераларини сотиб олишга маблағ бериб туриши кераклиги айтилган. 

ИИВ эса бу видеокузатув камераларини ва серверларни ўз ҳисобидан ҳар йили таъмирлашга мажбур. Бундан ташқари, вазирлик мэриянинг ваколатли органига камералардан олинган видеоматериаллар кўриш ва олиш ҳуқуқини, мэриянинг талаби билан маъмурий ҳуқуқбузарликлар қилган одамларнинг шахсий маълумотлари бўйича маълумот беришни таъминлаши керак. Уч йил ичида маъмурий ҳуқуқбузарликларни автоматик равишда фиксация қилиш учун дастурни модернизациялаш имкониятларини кўриб чиқиши керак. 

2023 йили февралда Бишкекда одам шахсини аниқлайдиган камералар қўйила бошлаган. Бу камералар жамоат тартибини бузганларни аниқлаб, йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишни назорат қилишга ва жамиятда ўзини тутиш қоидаларини кузатишга ёрдам бериши айтилган. 

Июнда ИИВ Қирғизистон ҳудудида МДҲ давлатларида давлатлар аро қидирувда юрган одамларни юзидан танувчи функцияси бор ташқи видео назорат камералари ишга туширилганини айтган. Муассаса 10 кун ичида 57 одам ушланганини маълум қилган. қлга олингалар орасида Россияда жиноят иши қўзғалган фаол Алена Крылова хам бўлган. У яна бир россиялик фаол — Лев Скорякин билан ҳозирда ТИЗО-1да. Иккиси ҳам Қирғизистондан бошпана сўраган.