Иқтисод вазирлиги: Қозоғистон товарларни эркин ўтказмай ЕОИИнинг асосий принципини бузмоқда

115

Иқтисодиёт вазирлиги Қозоғистон Қирғизистондан чиққан товарларнинг эркин ўтишини чеклаш орқали ЕОИИнинг фундаментал тамойилларини бузаётганини маълум қилди. Сўнгги кунларда Қирғизистон-Қозоғистон чегарасида Қирғизистондан қўшни республикага йўл олган оғир автомашиналарнинг катта навбати пайдо бўлган.

Муассасадан 24-августда «Ак-Тилек» назорат ўтказиш пунктида Қирғизистоннинг давлат органлари билан Евроосиё иқтисодий комиссиясининг (ЕИК) давлатларидан иборат кўчма кенгаш ўтганини билдиришди. Улар қирғиз-қозоқ чегарасида бўлаётган вазият билан танишишган. Кенгаш Иқтисод вазирлигининг ташаббуси билан ўтгани айтилди. 

Иқтисод вазирининг ўринбосари Назарбек Малаев кўчма йиғинда 20-августдан бери чегара оғир юк ташувчи машиналар тўпланиб, ўтолмагани учун «вазиятнинг кескинлашиши» кузатилаётганини айтди. 

«Бу ҳолат мазкур пунктларда Қозоғистон томондан назорат-текширув ишлари жиддийлашишидан юзага келиб, бу Қозоғистон республикаси томонга юк ташувчи автомобилларни ўтказишни анча кечиктирган. Шунингдек, қозоқ томон ЕОИИнинг ягона бозор ишлашининг асосий принципларидан бири – товарларни эркин айланиш принципини бузмоқда», — деб таъкидлади вазир. 

Вазирликдан «бундай ҳолат такрорий сифатига эканини ва қозоқ томон Қозоғистон ҳудуди орқали Қирғизистонга келаётган юк ташувчи машиналарнинг ўтишини секинлаштириш учун доим турли сабаблар топишини» билдиришди. 

«Чегарада юзага келган вазият, албатта Қирғизистоннинг ташқи иқтисодий фаолияти салбий таъсир қилмоқда. Бизнинг тадбиркорлар катта зарар кўрмоқда ва ҳамкорлар олдидаги вазифаларини ўз вақтида бажаролмаяпти. Шунингдек, тўхтаб турган юкнинг орасида тез бузилувчи маҳсулотлар ҳам бор, уларни ўз вақтида етказмаслик катта моддий йўқотишларга олиб келади», — дейилади муассасанинг маълумотида. 

Ўз навбатида ЕИК Қозоғистон 24-августда қирғиз-қозоқ чегарасида машиналарнинг ўтишини соатига 2-3 машинадан 8-9 машинагача кўпайтирганини билдирди.   

Қирғиз-қозоқ чегарасида оғир юк ташувчи машиналар тўпланиб қолгани сабаб вазирлар маҳкамаси раиси  Акилбек Жапаров ҳам муносабат билдирди. У 24-августда Арманистонда ўтган Евроосиё ҳукуматлар аро йиғинининг навбатдан ташқари мажлисида «товарларни, капитални, хизмат кўрсатишларни ва меҳнат ресурсларини эркин ҳаракати учун барча тўсқинликларни батараф қилиш муҳимлигини» таъкидлаган. 

Қирғиз-қозоқ чегарасидаги «Ак-Тилек» назорат ўтказиш пунктларида оғир юк ташувчи машиналарнинг узун навбати юзага кела бошлагани ҳақидаги маълумотлар 20-августдан чиқа бошлаган. Қирғизистоннинг чегара хизмати 24-августда тушки соат 12:00да республиканинг барча тўрт назорат ўтказиш пунктида давлатдан чиқиш учун навбатда 600дан ортиқ оғир юк ташувчи машина турганини билдирган. Шу билан бирга, қирғиз томоннинг ўтказиш бекатлари штат режимида ишлаётгани айтилган. 

Ўз навбатида Қозоғистоннинг чегара хизмати қирғиз-қозоқ чегарасидаги машиналарнинг тўпланиши бўйича изоҳ бериб, «чегара ҳудудида, жумладан ўтказиш пунктларида ноқонуний фаолиятга қарши тадбирлар бормоқда» деб билдирган. Шунингдек, қўшни давлатнинг муассасаси «ҳеч қандай чеклов йўқлигини ва ўтказиш бекатлар штат режимида ишлаётгани» айтилган.