«Барса», Росатом ҳамда Ташиев. МХДҚ етакчисининг футбол тарғиботидаги ҳамкори ким?

390
Иллюстрация: Алина Печенкина «Клооп» учун

Қирғизистоннинг миллий хавфсизлик қўмитаси раисининг ўғиллари Бишкекка Испаниянинг футбол юлдузларини чақириб, Жалолободда давлат ерига қурилган «Барселона» футбол академиясини очмоқчи. Тадбирнинг ҳаражатларини ким кўтариши тушунарсиз бўлмоқда, аммо бу лойиҳада Ташиевларнинг оиласига «бакиевчилар» ва Қирғизистонда кўмир қазиган Росатомнинг компаньонлари ҳамкор бўлмоқда.

Қисқача 

Жалолободда «Барселона»нинг Футбол академиясини Камчибек Ташиевнинг ўғиллари қуриши маълум бўлган. Бироқ уларнинг ҳамкорларининг орасида Садир Жапаровга, Курманбек Бакиевга яқин одамлар ва Росатом билан яқин алоқаси бор рус-қозоқ энергомагнати борлигини билганлар оз. Сўнгги йилларда у Қирғизистонда бир неча конга ва қирғиз фуқаролигига эга бўлган. 

Буюк классик Карамзин айтганидай, ўлканинг биринчи одамлари Қирғизистонга олиб келаман деган ғарбнинг модали брендини қазийверсанг ортида россияликларнинг манфаати ётган бўлади. 

Қирғизистоннинг футбол иттифоқи Испаниянинг машҳур «Барселона» футбол клуби 29-августда Жалолободда футбол академиясини очишини эълон қилишган. Бу тадбир муносабати билан «Барсанинг афсоналари» ва «Осиё афсоналари» жамоалари Бишкекда ўйин ўтказишади. Иккинчи жамоа таркибида президент Садир Жапаров ҳам бўлади. Шунингдек, у «Барселона» футбол клуби президенти Жоан Лапорт билан Бишкекда футбол академиясининг қурилишига капсула солади. 

Коллаж Barça Academy сайтидан

«Барселона» деганда — «Ташиевни» тушунамиз

Ўлка жанубидаги кичик шаҳарда «Барселона» футбол академиясини очиш ғояси шу ерлик МХДҚ бошчиси Камчибек Ташиев оиласининг бизнеси билан бевосита боғлиқ. 

«Мурас Юнайтэд Жалал-Абад» футбол клуби ўз сайтида академиянинг қурилиши учун Камчибек Ташиевнинг ўғли Эмирхан Кидиршаевга миннатдорчилик билдирган. Эмирхан 2022 йили саккиз ой Испаниянинг «Барселона» клубининг ёшлар жамоасида ўйнаган. 

Сурат: Қирғизистон футбол иттифоқи

«Мурас Юнайтэд Жалал-Абад» клубини Салмоорбек Гаипбердиев бошқаради. Шаҳарда футбол академияси қурилишини Гаипбердиев Камчибек Ташиевнинг партиядоши, Жалолобод шаҳрининг амалдаги мэри Эрнисбек Ормонкулов билан бирга 2021 йили билдирган. 

Академия қуришга мэрия 4,5 гектар ер ажратган. Бу ер бошида ўзбек диаспорасининг лидери Қодиржон Ботировга ьегишли бўлган. Ер 2010 йили унга миллатлар аро низони уюштириш айби қўйилиб, Ботиров* давлатдан чиқиб кетгандан кейин давлатга мусодара қилинган. 

*Орадан олти йил ўтгандан кейин Ботировнинг ўғли амалдорларни унинг Жалолободдаги уйини тортиб олиб, қочқин президент Курманбек Бакиевнинг укаси Санжарбек Бакиевга ноқонуний ўтказиб беришда айблаган. 

«Мурас Юнайтед Жалал-Абад» футбол клубининг асосчиси «Мурас Глобал Азия» МЧЖ, унга Алибаев Айбек Ташибекович эгалик қилади. У Курманбек Бакиевнинг президент администрациясида раҳбарлик хизматларида ишлаган. Алибаев Бакиев каби 2010 йилдаги апрель революциясидан кейин ўлкадан қочиб, узоқ йиллардан бери хорижда яшаган. 

«Барселона» билдиргандай, Қирғизистондаги футбол академияси Barça Experience лойиҳаси орқали франшиза бўйича ишлайди. Унинг маҳаллий ҳуқуқий эгаси «ЖалГрупп Азия» МЧЖ. Шу компания шу ном билан юрган «ЖалГрупп Азия» жамоат фондининг асосчиси. «Мурас Юнайтэд Жалал-Абад» клубининг манзилида рўйхатда турган (Жалолобод шаҳри, Л.Бакиров кўчаси, 1). Фонднинг яна бир бошқа асосичиси Ташиевнинг тўнғич ўғли — Тай-Мурас.

Сурат Barça Academy сайтидан

Жапаровчилар, бакиевчилар ва «Мекенчил»нинг аъзолари

«ЖалГрупп Азия» компаниясининг асосчилари ҳам қизиқ одамлар. Компанияни бунгача Айбек Алибаев бошқаради, эгаларининг орасида эса Канатбек Абдикадиров, «Консульере» МЧЖ, Ракатбек Асанбаев ва Николай Коробовский бор.

Асанбаев Ракатбек Жапаровичнинг фамилияси ва отасининг номи призидент Садыр Жапаровнинг аёли Асанбаева Айгул Жапаровнанинг фамилияси ва отасининг номи билан мос келади. Бу уни президентнинг аёлини акаси дейишга асос бўлмагани билан Жапаров бошқарган уч йилда нима учун биринчи хонимнинг оиласи ҳақида очиқ маълумотлар йўқ деган саволга туртки бўлади. 

Канатбек Абдикадиров давлатга асосий ёқилғи моддаларини ташувчиларнинг бири Акилбек Маматов билан бирга бу йил январда Қирғизистон футбол иттифоқининг вице-президенти этиб тайинланган. Getcontact иловасида Абдикадировнинг рақами «Канат Байке Мекенчил» ва Канат Жүдомүшов деб ёзилган. «Мекенчил» — Камчибек Ташиевнинг партияси, 2020 йили бу партиядан Ташиевга яқин одамлар ва Жапаровнинг аёли билан акаси Сабир бошчилигида қариндошлари депутатликка номзод бўлишган. Канат Жүдомүшов МХДҚ бошчисининг аёли Ташиева Нургүл (Айгүл)* Жолдосовна билан бирга «Барпы айылы» кредит иттифоқининг асосчиларидан бири бўлган. Молия ташкилотининг бошчиси Камчибек Ташиевнинг ўзи бўлган. 

* Расмий ҳужжатлар бўйича Ташиевнинг аёди Нургул деб ёзилган, очиқ манбаларда уни Айгул деб аташади. 

«Консульере»нинг асосчиларидан бири — Бакиевлар клани билан алоқадор Айбек Алибаев. «Тижорий фаолият бошқарув масалалари бўйича маслаҳат берган» бу компаниянинг номи испанча cónsujere — «адвокат» деган тушунчани англатади. Демак, инспанча деганларнинг барига Ташиевларнинг оиласи каби Бакиевларнинг муҳити ҳам бефарқ эмас кўринади.


Давлатнинг асосий одамларини Испания билан нима боғлайди?

2023 йили Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев қамоқдан чиқарилган. Атамбаевни меросхўри Сооронбай Жээнбеков қаматган.

Собиқ президент қамоқдан чиқишига кўмаклашгани учун Испания ҳукумати раҳбари, Испаниянинг социалистик тадбиркорлар партиясининг лидери ва Социалистик интернационал президенти Педро Санчесга миннатдорчилик билдирган.

Алмазбек Атамбаевнинг иши бўйича суд жараёнида Социнтерннинг бош коитиб Луис Айала ҳам қатнашган, Социалистик интернационал кенгаши Атамбаевни қўллаб баёнот берган. Аммо Атамбаев Санчес уни Испанияда даволаниб келиш учун озод қилишни чўраб хат йўллагандан кейин бўшатилган. 

Россиянинг «Регнум» нашри буни Ташиевнинг Испанияда кўчмас мулки борлигини, аёли билан ўғли ўша ерда яшагани билан боғламоқда. 

Ташиев ўзи буни инкор қилган: «Менинг ёки қариндошларимнинг Испанияда уйимиз ёки бирор кўчмас мулкимиз йўқ. Бошқа чет давлатларининг бирортаси ҳам менинг мулким йўқ, бўган ҳам эмас». Бироқ ўғли Эмирхан Кидиршаев опаси ва онаси Нургүл (Айгүл) Ташиева билан Испанияда яшашини тасдиқлаган. Кидиршаев Перуджда «Паоло Росси» футбол академиясида, кейин Валенсиядаги «Леванте» академиясида ўқиган.


Бироқ бу рўйхатдаги энг қизиқ одам — Россия фуқароси Николай Владимирович Коробовский. 2022 йили президент Садир Жапаров шундай исмли кишига ва унинг икки қизига ўз фармони билан Қирғизистон фуқаролигини берган. Эслатиб ўтсак, ўша йили Жапаров «Клооп»нинг Қамбаротадаги майнинг бўйича суриштирувининг қаҳрамонларига — қочқин президент Курманбек Бакиевнинг кланига алоқаси бор россияликларга фуқаролик берган. 

Мўжаз ишхонанинг катта сири

2021 йили 47 ёшли Николай Коробовский Москвада «Белалма кўмир кони» МЧЖни рўйхатдан ўтказди. Пресненская қирғоғидаги офис марказининг бир хонасида рўйхатдан ўтган ушбу компания кўзни шамғалат қилиш учун тузилганга ўхшайди: у битта директордан иборат ва иқтисодий фаолият билан шуғулланмайди. Аммо айни пайтда айнан у Қирғизистондаги Бел-Олма кўмир конига эгалик қилади.

Бел-Олма кони шунчалик каттаки, уни «кўмирнинг Қумтори” деб аташади. Коробовский уни «Беш-Арча» МЧЖ орқали бошқаради. Ушбу компаниянинг асосчиси Уланбек Мамитов бўлган, бироқ ОАВ унинг асл эгаси собиқ милиция бошчиси Жалил Атамбаев эканини аниқлаган. Мамитовнинг ўзи эса буни рад этган.

Уланбек Мамитов ўнг томонда икки қўлини орга олиб турган киши ва Жалил Атамбаев эса ўнг томонда бир оёғини чалиштириб ўтирган киши

2021 йили коррупционерлардан пул ундириш кампанияси, бошқача айтганда, президент Садир Жапаров таклиф қилган «қустиризация» қизғин бораётганда Камчибек Ташиев бошчилигидаги Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Жалил Атамбаевни қўлга олган. У ноқонуний бойишда айбланиб, МХДҚнинг маълумотига кўра, давлатга 100 млн сом зарарни тўлаган. Ўша йили Бел-Алма кўмир карьерига Ташиевнинг оиласи билан алоқаси бор бизнесмен Коробовский эгалик қилган. 

«Белалма кўмир кони» МҲЖ — йирик активларга эгалик қилган Коробовскийнинг ягона кичик ишхонаси эмас. 2021 йили унинг «Глобал Эксплорейшн Лимитед ЁҲЖ деган қирғиз компанияси Жалолобод вилоятидаги «Кара-Тит» кўмир конидан фойдаланишга рухсат олган. Талас вилоятидаги яна бир конга «Бакай-Ата Минералз» ЁҲЖ орқали эгалик қилади. 

Коробовскийнинг Қирғизистонда электр энергиясини бўлиштирувчи «Энерджи Лимитед Трейд» деган компанияси ҳам бор. Унинг таъсисчилари рўйхатига Коробовскийга тегишли «АБ Энерго Актив» деган рус кичик ишхонаси киради. Очиқ манбаларнинг маълумотига кўра, бу компания бир директордан иборат ва ҳеч қандай иқтисодий фаолият юритмайди. Бу орада мазкур фирма Россиянинг иссиқлик энергетикасининг гиганти — Москвага яқин «Подольск машина йиғувчи завод» ОҲЖнинг 28%га(!) эга. 

Бу ерда Росатомнинг қандай алоқаси бор?

Подольск машина йиғувчи завод — дунёнинг 50 давлатида жойлашган иссиқлик ва атом электр станциялари учун ўтқозон ҳамда иссиқлик алмашувчи ускуналарни чиқарувчи йирик ишхона. Завод Росатомнинг асосий ускуна етказувчиси эмас, Росатом билан биргаликда «ЗиО Подольск» ишхонасининг ҳам асосчиси. Қолаверса, Коробовский 2015 йилдан бошлаб Подольск машина чиқарувчи завод акцияларининг бир қисмига эгалик қилиб, унинг директорлар кенгашига киришдан ташқари, «ЗиО Подольск»нинг ҳам директорлар кенгашига аъзо. 

Бу унинг давлат корпорацияси билан ягона алоқаси эмас. 2014 ва 2022 йиллар оралиғида Коробовский «Газпромбанк»нинг ёрдами билан Новоуралскдаги атом қурилмаларнинг қисмларини чиқарган «Атоммашкомплекс»ни назоратига олган. 2016 йилдан бошлаб аёли орқали TPBS’нинг улушига эга бўлган. TPBS — атом ва иссиқлик электростанциялари учун юқори босимдаги қувурларни ишлаб чиқарган Украинанинг катта компанияси.

Николай Коробовский

Николай Коробовскийнинг Россиядаги бизнеси бу билан чекланмайди. Омскда энг бой 100 маҳаллий турғун қаторига кирган Коробовскийга «АБ Энерге» деган компания рўйхатга олинган. Компания Омск, Воронеж ва Челябинск вилотларининг аҳолисини, шунингдек Челябинск электрометаллургия комбинати, Серовск ферро эритмалар заводи, «Интер РАО», «ЭНЕЛ Россия» ва ТГК-11 каби гигант ишхоналарни етти йилдан ортиқ вақтдан бери ўтин билан таъминлайди. 

Коробовский оиласининг Россияда кичик IT-кластери ҳам бор. Уларнинг бир неча компанияси компьютер тармоқларини, маълумотлар базасини тузиш, Сколковода табиий фанлар таҳлилини олиб бориш ва штрих-кодларни ўқиган сканерларни сотиш билан шуғулланади. 

Коробовский осмонўпар «Москва-Сити» бизнес марказида ижарага офис олган. «Тадбиркорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси, фаол жамоат ишлари ва кўп йиллик ҳалол меҳнати учун» Россия президентидан олган миннатдорчиликлари, «МДҲнинг хизмат кўрсатган энергетиги» фаҳрий унвони бор. 

Қозоғистоннинг углерод изи

Бу йирик тадбиркорнинг Марказий осиёдаги алоқалари Қозоғистон билан ҳам чекланмайди. Николай Коробовский Қозоғистон шимолида улғайиб, карьера тузган. 1996 йили Қозоқ миллий техника университетини тугатгандан сўнг «Казахмыс» ва ЦАЭК катта энергохолдингларида ишлаб, топ-менеджерлик хизматигача кўтарилган. Кейин уларнинг олигарх эгалари Владимир Ким билан Александр Клебановнинг ҳамкорига айланган. Бизнесменнинг аёли Анар Коробовскаянинг АB ENERGO корпорацияси 18 йилдан бери мазкур икки энергохолдингда электр энергиясини арзон сотиб олиб, қайтариб давлатга беш марта қиммат сотади. 

Энерго магнатлар билан яширин даромад бўлишмай, давлат бошчиларининг розилигисиз йиллар давомида шундай схема билан ишлаш мумкин бўлмаса керак. Коробовскийда бундай схема борлигини унинг давлат раҳбаридан олган «Курмет» ордени билан «Қозоғистон Электроэнергелика Ассоциациясининг фаҳрий энергетиги» унвони бўлмаса ҳам исботлаб туради. 

Айтмоқчи, «атом»нинг изи бу давлатдан ҳам топилди. Коробовскийнинг ҳамкори Клебанов россиялик миллиардер Василий Анисимов билан қўшма бизнесга эгалик қилади. Анисимов эса Путиннинг дўсти Аркадий Ротенбергнинг яқин сафдоши. Уруш бошлангандан кейин Клебанов билан Анисимовнинг Лондондаги компанияси Росатомга Қозоғистондаги катта уран конидаги улушини сотган. 

Россия Украинанинг уран моддаларидан ажраб қолгандан кейин Қозоғистоннинг уранига тобе бўла бошлаган, шу сабаб Коробовскийнинг Остонадаги алоқалари унга «Подольск машина заводи» билан «Атоммашкомплекс»нинг акцияларини сотишда муҳим фактор бўла оларди. 

Казакстаннинг «Республика» нашри билдиришича, Коробовскийнинг рус фуқаролиги бор. 2022 йили Қирғизтистоннинг фуқаросига айланган: ҳозирда кўплаган рус бизнесменлари ватанидаги зарарли юрисдикциядан қутилиш учун шундай иш қилишмоқда. 

Қирғиз элитасининг ҳаёт боғи

«АБ Энерго»нинг директорлар кенгаши раисининг мардлик қилган жойи ҳам бор. 6-мартда Қирғизистон президентининг аёли Айгул Жапарова билан Николай Коробовский президентнинг ўлкадаги кўкаламзорлаштириш кампанияси асосида Баткенда «ҳаёт боғи» дўстлик боғини тиклаш бўйича резолюция имзолашган. Шунингдек, Коробовскийнинг компанияси «Қирғиз республикасининг аёллар конгрессига» 73,8 миң доллар, «Қирғизтест» давлат муассасасига 11 млн рубль грант бериши ва Миллий тарих музейи учун Россиядан 1,6 млн рублга маълумотлар базасини сотиб олиши айтилган. 

Коробовский Ташиевнинг ўғиллари ва президентнинг қайнакаси бўлган Асанбаев Ракатбек Жапарович билан бирга «Барса»нинг франшизасида номи тилга олинишига қараганда рус-қозоқ бизнесменининг саҳийлиги бу ерда ҳам сезилади. 

Мактабнинг қурилишига ва машғулот базасига кетган харажатлар ҳақида франчайзилар ўзлари айта олишади, бироқ қолганларнинг харажатини тахминан ҳисоблаб кўришга Москвадаги «Барса академияси» ёрдам бера олади. У ерда франшизани сотиб олишдаги тўлов 400 минг еврони ташкил қилади, шунингдек испанияликларга ҳар ойда 2-3 минг евро атрофида роялти тўлаб туриш керак. Академия харажатларини оқлаб, даромадга кириши учун 200 ўқувчининг ота-онасидан 20-40 минг рублдан, «Барса»нинг Сочидаги болалар оромгоҳи — 11 кунга 132 минг рублдан олиб турган. Шундай бўлса ҳам хоҳловчиларнинг сони узилган эмас. Москвадаги академияга кўплаган таниқли одамларнинг болалари ўтган. 

Қисқаси, барчага ёққан ажойиб воқеа. Испаниянинг суперклуби бундай франшизалардан бошланғич ўйинчиларнинг кастингини қўшганда дунё бўйича ҳар йили 130-140 млн доллар топади. Бой ота-оналар болаларини жаҳон спортига аралаштириш умидида пулни аямайди, акс ҳолда ўқувчиларнинг 99% «Барса»нинг Испаниядаги асосий La Masia академиясига етолмай қолади. Қирғизистон ҳукумати ўзининг шубҳали ҳамкорлари билан «Барса»нинг номини ёпиниб, бор пулини «ҳалоллашга» имкон олмоқда. Россиянинг бизнесменларига нима тегди?  Улар мамлакатнинг юқори мансабдор шахсларини ўзига жалб қилиш ва уларнинг манфаатларини илгари суриш учун қулай майдончага эга бўлишмоқда. 

Муаллифлар: Арууке Солтоной, Виктор Мухин